Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2001 й. 203-сон "Ўзбекистон Республикаси кўмир тармоғини техника билан қайта жиҳозлашнинг биринчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2001 й.

N 203



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КЎМИР ТАРМОҒИНИ ТЕХНИКА БИЛАН

ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШНИНГ БИРИНЧИ

БОСҚИЧИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2001-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси энергетикасидаги генерацияловчи қувватларни ривожлантириш ва реконструкция қилиш дастурига мувофиқ кўмир тармоғини техника билан қайта жиҳозлашнинг кўмир қазиб чиқаришни кўпайтиришга йўналтирилган биринчи босқичини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Кўмир" акциядорлик бирлашмасининг технологияларни ишлаб чиқиш, асбоб-ускуналарни тайёрлаш ва етказиб бериш, шефмонтаж ҳамда 2003 йилга бориб кўмир қазиб чиқаришни 3,2 млн тоннагача кўпайтиришни кафолатловчи (42 млн Германия маркаси миқдоридаги) лойиҳанинг биринчи босқичи амалга оширилишини назорат қилиш юзасидан Германиянинг "Крупп Фердертехник ГМБХ" фирмаси билан контракт тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, кўмир тармоғини техника билан қайта жиҳозлашнинг биринчи босқичи бўйича лойиҳани маблағ билан таъминлаш:

контракт қийматининг 35,7 млн Германия маркаси миқдоридаги 85 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан "Кўмир" акциядорлик бирлашмасига қайта молиялаштириладиган хорижий банкнинг  "Гермес" (Германия) жамияти суғурта қопламаси остидаги кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 6,3 млн Германия маркаси миқдоридаги 15 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан "Кўмир" акциядорлик бирлашмасига қайта молиялаштириладиган хорижий банк кредити ҳисобига;

конлардаги капитал ишларни амалга оширишга қилинадиган 1991 йилги нархлардаги 3,94 млн сўм миқдоридаги харажатлар - "Кўмир" акциядорлик бирлашмасининг ўз маблағлари ва етишмаган қисми, 2002 йилдан бошлаб, "Ўзсаноатқурилишбанк" кредити ҳисобига;

хорижий банк кредитларини тўлаш - "Кўмир" акциядорлик бирлашмасининг ўз маблағлари ҳисобига иловага* мувофиқ амалга оширилади.


3. 2000 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси ва Германиянинг "Крупп Фердертехник ГМБХ" фирмаси ўртасида мазкур фирма томонидан "Кон техникаси асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи" очиқ турдаги акциядорлик жамиятининг 1509800 АҚШ долларига тенг миқдордаги акциялари пакети сотиб олиниши юзасидан шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4-5. Махфий.


6. Қуйидагилар:

"Кўмир" акциядорлик бирлашмаси - ушбу контракт доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техник ҳужжатлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлардан ташқари);

хорижий банклар - лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган кредиторлар ва экспорт-кредит агентликлари - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлардан ундириладиган даромад солиқлари тўлашдан озод қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири хорижий банкка ва Ўзбекистон Республикасининг маблағ билан таъминловчи банкларига ушбу лойиҳа учун жалб этиладиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолатномалар беришга вакил қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хорижий банкларга бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатномалари юзасидан кредит битимларига иловаларда белгиланган шакл бўйича, белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси буюртманомаларига биноан, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун келадиган хорижий мутахассисларга, давлат божи ундирмасдан, кўп марталик келиш визалари расмийлаштирилишини, уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Ю. Атаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.