Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2014 й. 118-сон "Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2014 й.

N 118


МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ОРГАННИНГ

ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ

ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТНИ

ОЛИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


"Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 19 май, 20-сон, 224-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 44-модда