Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 26.07.2013 й. 223-мҳ-сон "Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.07.2013 й. 2491-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.07.2013 й.

N 2491




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.07.2013 й.

N 223-мҳ


БУЙРУҒИ



Тошкент давлат юридик университетининг

магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон

ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Мазкур Буйруқ АВ 05.10.2018 й. 2491-2-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 372-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сонли "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Қ. Тоғаев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                                 Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 406-модда