Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2007 й. 100-сон "Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2007 й.

N 100


ИМКОНИЯТЛАРИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАР

УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КАСБ-ҲУНАР

МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА


" Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида", "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларини таъминлаш, шунингдек "Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастурини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ой муддатда:

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги ўрта махсус таълим муассасаларини белгиланган тартибда имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига айлантирсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда имкониятлари чекланган шахслар учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мутахассисликлари ва касблари рўйхатини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда имкониятлари чекланган шахсларни ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида ўқитиш учун зарур таълим стандартлари, махсус ўқув режалари ва дастурларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2008-2009 йиллар учун инвестиция дастурларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамасига имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган касб-ҳунар коллежларини ишга туширишнинг аниқ йўналтирилган дастурлари параметрлари доирасида минтақаларнинг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари қуришнинг аниқ дастурига киритиш тўғрисида таклифлар тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бюджет параметрларида ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун назарда тутилган маблағлар доирасида имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кутубхона фондларини тўлдириш юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 200-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 5, 28-модда.