Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2009 й. 32-сон "Корпоратив бошқарув марказини жойлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2009 й.

N 32




КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ МАРКАЗИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг Корпоратив бошқарув маркази учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Тошкент давлат техника университети балансидаги Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган бинонинг 6 ва 7-қаватларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби ушбу бинонинг 6-7-қаватларини Корпоратив бошқарув марказини жойлаштириш учун балансига қабул қилиб олсин ҳамда уни сақлаш ва самарали фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Корпоратив бошқарув марказини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 4 июлдаги 304-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 2 февралдаги

32-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Корпоратив бошқарув

марказини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил

4 июлдаги 304-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 7-бандда "Пушкин кўчаси, 59-уй" сўзлари "Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Қарорга 2-илованинг 5-бандидаги "Пушкин кўчаси, 59" сўзлари "Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 52-модда.