Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.1992 й. 169-сон "К.Д.Ушинский номидаги ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказий институтини халқ таълими ходимлари малакасини ошириш марказий институтига айлантириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.04.1992 й.
N 169
К.Д.УШИНСКИЙ НОМИДАГИ
ЎҚИТУВЧИЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИЙ ИНСТИТУТИНИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ
ОШИРИШ МАРКАЗИЙ ИНСТИТУТИГА
АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўқитувчилар қайта тайёрлаш сифатини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигиниинг К.Д. Ушинский номидаги ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказий институтини Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш марказий институтига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш марказий институтига ўзбек шоири олим ва маърифатпарвар А. Авлоний номи берилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов