Молия вазирлигининг 22-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-11-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-2-сон "Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 14.03.2011 й. Қарори (АВ томонидан 29.03.2011 й. 589-5-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.03.2011 й.
N 589-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 14.03.2011 й. N 22 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 14.03.2011 й. N 2011-11 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 14.03.2011 й. N 01-02/8-2 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасида тамаки
маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга
акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(2011 йил 8 апрелдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) ва "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) қонунларининг 6 ва 7-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 155-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги
...