Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.1997 й. ПФ-1789-сон "Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.06.1997 й.

N ПФ-1789



ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАРГА

АКЦИЗ МАРКАЛАРИ ҚЎЛЛАНИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари олиб келиш ҳамда сотишни тартибга солиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:


1. 1997 йилнинг 1 июлидан бошлаб акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни:

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига (халқаро транзитдан ташқари);

"вақтинча олиб кириш" режимида Ўзбекистон Республикаси худудига;

жисмоний шахслар томонидан (қайтадан жўнатиш ҳам шу жумлага киради) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқлансин. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган нормалар доирасида акцизсиз олиб кириш бундан мустасно.

Белгилаб қўйилсинки, 1997 йилнинг 1 июлидан бошлаб импортёрлар томонидан акциз маркаларини республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш юк бўйича ўрнатилган тартибда тўлдирилган божхона декларацияси мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш чоғида, шунингдек Давлат солиқ қўмитасига - уларни сақлаш, сотиш ҳамда яширинча ишлаб чиқариш чоғида шундай маҳсулотлар ва ичимликларни мусодара этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.

Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишлари белгилаб қўйилсин.

Давлат даромадига ўтказиладиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

4. Давлат солиқ қўмитаси йигирма кун муддатда:

Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш ҳамда сотиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан бирга халқаро тарнзит тартибида Ўзбекистон Республикасининг божхона худуди орқали ташиб ўтиладиган акциз солиғига тортиладиган товарлардан олинадиган бож ҳақи ва акциз солиғини божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказиб, ушбу суммани товар республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилгандан кейин қайтариб бериш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлар киритилсин.


6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов