Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 17.04.2007 й. 2-сон Баёни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

МАЖЛИСИНИНГ

БАЁНИ

17.04.2007 й.

N 2



Раислик қилувчи:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

Мирзиёев Ш.М.

Қатнашганлар:


Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг

ўринбосарлари


Р.С.Азимов, А.Н.Арипов, С.Т.Иномова,

Р.С.Қосимов, Қ.С.Санақулов, Э.Р.Шаисматов,

Н.М.Ханов, Р.В.Абдуқодиров

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Давлат

маслаҳатчиси

В.А.Голишев

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари (рўйхат бўйича).



2007 йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2007 йилда иқтисодий

ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим

устувор вазифалари бажарилишини сўзсиз

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

(Мирзиёев, Муллажонов, Тешабоев, Вагапов, Парпиев,

Омонов, Исмоилов, Эрмонов, Раҳимов, Иброҳимов,

Холбўтаев, Жўраев, Камолов, Ниёзов, Барноев, Ханов,

Тўхтаев, Тўраев, Ҳамдамов, Холмуҳамедов, Хўжаев,

Аҳмедов, Саидова, Иброҳимов, Рўзиқулов, Рустамов,

Ғуломов, Мирзиёев)


1. Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ҳукумат, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бошқаруви органлари томонидан иқтисодий ислоҳотларнинг асосий устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар 2007 йил биринчи чорагида белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлади, жорий йил учун белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ иқтисодиёт ўсишини ва аҳоли турмуш даражасини янада оширишни жадаллаштириш учун яхши замин яратди:

макроиқтисодий барқарорлик пул бозоридаги мутаносиблик ҳамда инфляция суръатларини 2,9 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада тутиб туриш, давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларига риоя қилиш, унинг даромадлари харажатлардан ортиқлиги билан таъминланди. Давлат бюджетининг профицити ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,7 фоизни ташкил этди.

иқтисодий ўсишнинг жадал суръатлари, энг аввало, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 12 фоизга, пудрат қурилиш ишларининг 12,8 фоизга ва инвестицияларни ўзлаштиришнинг 36,4 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг 20,7 фоизга, чакана товар айланмасининг 16,5 фоизга ва хизматлар кўрсатишнинг 25,3 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланди.

Юқори ўсиш суръатларига саноатнинг тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тармоқларида эришилди: автомобилсозлик (129,2%), кимё (122,2%), электротехника (207,7%), тўқимачиллк (117,3%) саноатидир. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 47,2 фоизга, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига инвестициялар 16,6 фоизга ўсди.

Маҳаллийлаштириш ва иқтисодиётни экспортга қайта йўналтириш дастурининг амалга оширилиши экспортнинг 21,1 фоизга ўсишига кўмаклашди. Ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси қарийб 600 млн долларни ташкил этди;

329 та қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қайта ташкил қилинди ва улар негизида 25,2 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ташкил этилди. Фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш бўйича қўшимча равишда 83 та пункт, минерал ўғитлар билан таъминлаш бўйича 94 та пункт, 295 та муқобил машина-трактор парки, 66 та мини-банк, 223 та сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ташкил этилди;

кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш иқтисодиётнинг ушбу секторида маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларда ўсишини таъминлади. Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2006 йилнинг тегишли давридаги 30,1 фоиз ўрнига 33,2 фоизни ташкил этди;

хизматлар кўрсатиш соҳаси ва сервисни, чорвачиликни, касаначиликни ривожлантиришнинг қабул қилинган мақсадли комплекс дастурларини амалга ошириш давом эттирилди, булар биринчи чоракда қарийб 150 минг янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминлади. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг сифат ўзгаришлари қайд этилди - замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ хизматлар, молия ва транспорт хизматлари кўрсатиш жадал суръатларда ривожланди. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 43,5 фоизгача кўпайди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ялпи ички махсулотнинг ўсиши жорий йилнинг I чорагида 9,1 фоизни ташкил қилди. Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари ва макроиқтисодий барқарорлик аҳоли реал даромадларининг 22,6 фоизга, ўртача иш ҳақининг 47,4 фоизга ўсишига кўмаклашди.

"Ижтимоий ҳимоя йили" дастури доирасида 13,8 мингта кам таъминланган ва кўп болали оила 5,5 млрд сўмликдан зиёд қорамолни текин олишди, 3,4 мингта кам таъминланган оилага Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига 2,9 млрд сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди, ногиронлар учун 1472 та иш ўринлари, шу жумладан касаначиликни ташкил этиш йўли билан 1160 та иш ўринлари ташкил этилди ва ҳомийлар маблағи ҳисобига 26 минг нафар ёлғиз кишиларга ва 121 мингта кам таъминланган оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тўлов интизомига риоя қилиш ҳанузгача таъминланмаяпти, бунинг натижасида айрим тармоқларда муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар даражаси ўсмоқда. Ахолининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг электр энергияси ва табиий газ учун ҳақ тўлашдаги муддати ўтган қарзлари камаймаяпти.

Нақд пул муомаласини тартибга солиш, банкдан ташқари айланмани қисқартириш, нақд пул маблағларининг банклар кассасига қайтарилиши ва мижозларининг талаби бўйича банкларнинг нақд пулларни ўз вақтида бериши учун барқарор захира яратиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар етарли эмас.

Чигит экишни ўз вақтида ва сифатли тугаллаш учун комплекс ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ва қўшимча ресурсларни сафарбар этиш талаб этилади.

Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш сектори суст ислоҳ қилинмоқда, ташкил этилган агрофирмаларнинг фермер хўжаликлари билан ўзаро хўжалик-шартнома муносабатлари ҳозирча қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ушбу тармоғи самарали фаолият кўрсатиши учун асос бўлмаяпти.

Уй-жой-коммунал хўжалигидаги ислоҳотлар тугалланмади. Кўпчилик уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамон номигагина фаолият кўрсатмоқда. Уй-жой фондининг совуқ сувни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланганлиги даражаси атиги 38,7 фоизни ташкил этади, ушбу кўрсаткич Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида энг пастдир. Андижон ва Сурхондарё вилоятларида маънавий эскирган ва тежамсиз буғ агрегатларини алмаштириш ишлари етарли суръатларда амалга оширилмаяпти.


2. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддатда кенгайтирилган мажлисларда 2007 йилнинг I чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини танқидий таҳлил қилсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг жорий йилнинг 12 февралидаги Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан келиб чиқадиган топшириқларнинг сўзсиз бажарилиши, шунингдек жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги ва умуман 2007 йил прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Марказий банк раиси Ф.Муллажоновнинг Марказий банк ҳамда тижорат банклари томонидан банкларнинг мижозларига нақд пулларнинг узлуксиз берилиши, ушбу мақсадларда зарур захираларнинг шакллантирилиши ва нақд пулларнинг банклар кассасига қайтарилишини таъминлаш тўғрисидаги қонунчилик нормаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланиши ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

Давлат солиқ қўмитаси (Парпиев), Давлат божхона қўмитаси (Носиров), Марказий банк (Муллажонов), Қорақаллоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимлари, тижорат банклари раҳбарлари икки ҳафта муддатда товарларнинг яширин ишлаб чиқарилиши ва сотилишининг олдини олиш, нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, чакана савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари томонидан нақд пул тушумининг банклар кассасига тўлиқ тушишини таъминлаш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


4. Хўжалик юритувчи субъектларга ва аҳолига етказиб берилган электр энергияси ва табиий газ учун тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзларни қисқартириш, уларнинг узатиш ва сотиш вақтида исроф бўлишини камайтириш бўйича самарали чора-тадбирлар кўрмаганлиги учун "Ўзбекэнерго" компанияси раҳбари Б.М.Тешабоевга ҳамда "Ўзтрансгаз" компанияси раҳбари И.Х.Вагаповга ҳайфсан эълон қилинсин.

Юқорида кўрсатиб ўтилган компаниялар икки ҳафта муддатда ҳар қайси минтақа (вилоят, шаҳар, туман) ва хўжалик юритувчи субъектлар -қарздорлар бўйича тўлов муддати ўтган қарзларни ундиришнинг аниқ жадвалларини ишлаб чиқсинлар, бунда тўлов муддати ўтган қарзларни 2007 йил охиригача тугатишни назарда тутсинлар.

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси тажриба тарзида Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида электр энергиясини пировард истеъмолчиларга хусусий компаниялар орқали сотишни ташкил этсин. Тажриба натижалари тўғрисида 2007 йил якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


5. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси (Тешабоев), "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси (Вагапов), "Ўзкоммунхизмат" агентлиги (Холмуҳамедов), Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Улашов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар. шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:

якка тартибдаги уй-жой фондида, айниқса янги қурилишларда ҳамда қишлоқ жойларда электр энергияси сарфини ҳисобга олиш приборлари мавжудлигини хатловдан ўтказсинлар ва улар мавжуд бўлмаган тақдирда уларнинг ўрнатилишини таъминласинлар;

сув хўжалиги ташкилотлари, сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва фермер хўжаликларининг насос станцияларида электр энергияси сарфи ҳисобга олиниши устидан қатъий назоратни таъминласинлар;

Давлат солиқ қўмитаси (Парпиев) билан биргаликда электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув истеъмолчилари 2007 йил учун шартномалар билан қамраб олинишини хатловдан ўтказсинлар, шунингдек солиқ хизматларида рўйхатга олинган ва электр энергияси, газ етказиб берувчилар ва коммунал хизматлар кўрсатувчилар билан шартномалар тузган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сонини ҳар ойда таққосласинлар;

янги истеъмолчиларни ўз вақтида ҳисобга қўйиш ҳамда шартномалар тузишдан ва коммунал хизматларга ҳақ тўлашдан бўйин товлаётган истеъмолчиларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг таъсирчан чора-тадбирлари сўзсиз қўлланилишини назарда тутадиган шартномалар тузиш механизмини ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар.


6. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Ғ.И.Иброҳимов), "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Ҳ.А.Хайритдинов), "Ўзкоммунхизмат" агентлиги (Ў.О.Холмуҳамедов), "Ўзагромашсервис" уюшмаси (Д.Солиҳбоев) раҳбарларига тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларда молиявий-иқтисодий ишларни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилсин.

Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида ҳар ойда Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш, тўланмай қолган қарзларни бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга ундиришнинг аҳволи ҳамда бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилсин.


7. Марказий банкка тижорат банклари билан биргаликда:

тўқимачилик корхоналарига пахта толаси сотиб олиши учун янгиланадиган банк кафолатлари ёки "револьвер" кредитлар бериш;

"револьвер" кредитларни корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш учун, биринчи навбатда, улгуржи савдо корхоналарига ажратиш механизмини ишлаб чиқиш тавсия қилинсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ҳокимларига, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Исмоилов), "Ўзнефтмаҳсулот" компанияси (Азизов), "Ўздонмаҳсулот" компанияси (Қудратов), "Ўзагромашсервис" уюшмаси (Солиҳбоев), "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Иброҳимов), Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (Абдуллаев), тижорат банклари раҳбарларига чигит экишни тугаллаш ва агротехника тадбирларининг зарур комплексини ўтказиш, шу жумладан:

ғўзани мақбул муддатларда ўстириш бўйича агротехника тадбирларини сифатли бажариш;

экиш ишлари, фермер хўжаликлари томонидан зарур ҳажмда уруғлик, ёнилги-мойлаш материаллари, ўғитлар сотиб олиниши учун зарур миқдорда кредитларни ўз вақтида ажратиш;

бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш ва тайёрлаш учун дон қабул қилиш пунктлари ва элеватор хўжаликларини тахтлашни, дон ўриш комбайнлари ва зарур транспорт воситаларини таъмирлашни жорий йилнинг 10 майигача бўлган муддатда тугаллаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва фермер хўжаликлари бўйича сув олишнинг белгиланган лимитларига риоя қилиниши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар;

сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлашга йўналтирилган амалий чора-тадбирлар кўрсинлар, ҳамма жойда сувдан фойдаланувчиларга суғориш сувини тежаб сарфлаш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш зарурлигини тушунтириш ишларини ташкил этсинлар;

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда сув хўжалиги ташкилотлари, сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва фермер хўжаликларининг насос станциялари учун насос-куч асбоб-ускуналарини харид қилиш, таъмирлаш ва монтаж қилиш тадбирларини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С.У.Исмоилов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари такрорий экинлар экилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги, ўзбошимчалик билан шоли ва сувни кўп талаб қиладиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

Ушбу банднинг бажарилиши устидан ҳар ўн кунлик назорат ўрнатилсин.


10. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғаниев) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Исмоилов), Савдо-саноат палатаси (Шайхов) ва Фермер хўжаликлари уюшмаси (Қобилов) билан биргаликда жорий йилнинг иккинчи чорагида фермер хўжаликлари, агрофирмалар ва хусусий тадбиркорларга замонавий асбоб-ускуналар сотиб олишда ёрдам бериш мақсадида мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш учун минитехнологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг халқаро кўргазма-савдоси ўтказилишини ташкил этсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари тижорат банклари ва лизинг компаниялари билан биргаликда агрофирмаларга:

мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш шартномасига кўра фермер хўжаликларига ўз вақтида аванс беришда, шу жумладан тижорат банкларининг қисқа муддатли кредитлари ҳисобига аванс беришда;

бюрократик тўсиқларни ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини тубдан қисқартиришни назарда тутган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш учун лизинг асосида асбоб-ускуналар ва минитехнологиялар сотиб олишда ёрдам кўрсатсинлар.

Кўрилган чора-тадбирларнинг натижалари тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига ахборот берилсин.


12. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини ихчамлаштириш ва уларнинг сонини мақбуллаштириш, ширкатлар томонидан кўп квартирали уйлар мулкдорларига кўрсатилаётган хизматлар сифатини таъминлаш бўйича етарли иш олиб борилмаётганлиги учун Тошкент шаҳар ҳокими А.Ҳ.Тўхтаев, Сурхондарё вилояти ҳокими А.Ҳ.Эшмуродов, Андижон вилояти ҳокими А.Т.Усмонов қатъий огоҳлантирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини ихчамлаштириш, улар томонидан молиявий маблағлардан фойдаланишнинг ошкоралигини таъминлаш ва улар таъминоти харажатларини қисқартириш ишларини давом эттирсинлар;

марказий иссиқлик таъминоти тизимларини мақбуллаштириш, маҳаллий буғ қозонларини кўплаб ўрнатиш, 2008-2012 йиллар даврида иссиқлик таъминоти объектлари ва тизимларини модернизация қилиш ва мукаммал таъмирлаш, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ходимларини ўз меҳнатининг пировард натижалари учун рағбатлантириш ва уларнинг жавобгарлигини ошириш механизмини жорий этиш чора-тадбирларини таъминласинлар;

2007 йил учун белгиланган совуқ сув, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминотини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш жадвали сўзсиз бажарилиши юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.

Ушбу банднинг бажарилиши натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот берилсин.


13. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси, "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Иссиқлик юкламаларини ҳамда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфи нормаларини, шунингдек технологик нобудгарчиликлар нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Ушбу банднинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


14. Қуйидагиларнинг:

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори Ў.О.Холмуҳамедовнинг, Сирдарё (Жалолов), Қашқадарё (Зайниев) вилоятлари ҳокимларининг, Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи (Анорбоев)нинг Гулистон, Жиззах, Қарши, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш лойиҳалари бўйича 2007 йилга мўлжалланган қурилиш-монтаж ишлари сўзсиз бажарилиши учун;

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори Ў.О.Холмуҳамедов, Навоий (Рўзиев) ва Қашқадарё (Зайниев) вилоятлари ҳокимларининг "Осиё тараққиёт банки" иштирокида Навоий ва Қашқадарё вилоятларининг аҳоли пунктлари сув таъминоти" лойиҳаси бўйича сув қувури тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш 2007 йилнинг 4-чорагидан кечикмай бошланишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин.

Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар ойда Иқтисодиёт вазирлигига ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


15. Инвестиция дастурига киритилган ва 2007 йидда ялпи ички маҳсулот ўсишини таъминлайдиган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши учун қуйидагилар:

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси Н.А.Ахмедов -"Кандим гуруҳи, Хаўзак, Шоди конларини маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида ўзлаштириш" лойиҳаси доирасида Хаўзак конини ишга тушириш, Зеварда конида қўшимча сиқувчи компрессор станцияси қуриш, Самантепа конини қазишга тайёрлаш бўйича;

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раиси Р.Рўзиқулов - 2007 йил учун режалаштирилган барча тўқимачилик саноати объектларини ишга тушириш бўйича;

Навоий кон-металлургия комбинатининг бош директори Н.И.Кучерский - Кўкпатас ва Даугизтау олтин-руда конларининг бирлашган хом ашё базасида (ишга тушириладиган комплекс) кон-металлургия корхонасини ишга тушириш ва 2-кон-металлургия заводида 28-блок қурилиши бўйича;

Олмалиқ кон-металлургия комбинатииинг бош директори Н.Р.Рўзиев - "Қочбулоқ ва Қизил олма конларидаги ишлаб турган конларни кенгайтириш ва реконструтадия қилиш" лойиҳасини ҳамда Ангрен олтин саралаш фабрикасини реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашни тугаллаш бўйича;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси А.Ж.Раматов - "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" темир йўлининг янги линияси қурилишини тугаллаш бўйича шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.

2007 йилги Инвестиция дастурининг бажарилиши 2007 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича кўриб чиқилсин.


16. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (Аҳмедов, Мажитов):

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ғуломов) ва Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова) билан биргаликда Памук конида қўшимча сиқувчи компрессор станцияси қуриш ва Денгизкўл конида қўшимча сиқувчи компрессор станцияси қурган ҳолда Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини реконструкция қилиш лойиҳаларини Корея тараққиёт банки кредити ҳисобига молиялаштириш шартлари масаласи ҳал этилгунгача жадал молиялаштириш юзасидан бир ҳафта муддатда таклифлар киритсин;

Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова) билан биргаликда юқорида кўрсатиб ўтилган лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқлаштирилган жадвалларини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.


17. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Иброҳимов), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ғуломов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) "Электркимёсаноат" очиқ акциядорлик жамиятининг хорижий шериги "Махат" компанияси (Испания) билан музокаралар натижалари бўйича "Фарғонаазот" очиқ акциядорлик жамиятида АМ-76 аммиаги ишлаб чиқаришини элементлари билан мукаммал тиклаб таъмирлаган ҳолда реконструкция қилиш" ва Чирчиқ "Электркимёсаноат" очиқ акциядорлик жамиятида АМ-76 аммиаги кўп тоннажли агрегатини реконструкция ва модернизация қилиш" лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Ҳукумат қарорининг келишилган лойиҳасини бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда киритсинлар.


18. "Ўзэлтехсаноат", "Ўзгўштсутсаноат" уюшмалари, "Ўзбекенгилсаноат" компанияси (Рўзиқулов), "Ўзқишлоқхўжаликмаш-ходдинг" холдинг компанияси (Хайритдинов), "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси (Акрамов)нинг янги инвестиция лойиҳаларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.

Кўрсатиб ўтилган тармоқ бирлашмаларининг раҳбарлари ушбу тармоқларга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ҳамда уларнинг Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари томонидан тасдиқланишини таьминласинлар.


19. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси (Акрамов), "Ўзфармсаноат" концерни (Юнусов), "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Рўзиқулов), "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Иброҳимов), Олмалиқ кон-металлургия комбинати (Рўзиев), "Ёғмойозиқовқатсаноат" уюшмаси (Ғофуров) 2012 йилгача бўлган даврда тегишли тармоқлар корхоналарининг ишлаб чиқариш базасини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашнинг қайта ишланган ва Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган дастурларини 2007 йил 1 майгача бўлган муддатда, белгилангаи тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) 1 майгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига саноатнинг бошқа тармоқлари корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида кўриб чиқиш жадвалини тақдим этсин.


20. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари 2007 йил 1 июлгача бўлган муддатда "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти билан биргаликда Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда 2008-2012 йилларга мўлжалланган қуйидаги йўналишлар бўйича янги истиқболли инвестиция лойиҳалари дастурларини ишлаб чиқсинлар:

нефть-кимё тармоғининг хом ашё ва ишлаб чиқариш базасини шакллантириш, суюқ углеводород ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва нефть-кимё синтези ишлаб чиқаришларини ташкил этиш ва улар асосида рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар, синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш учун хом ашё олиш - "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (Аҳмедов), "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Иброҳимов);

табиий газни чуқур қайта ишлаш, экологик хавфсиз технологиялардан фойдаланган ҳолда полиэтилен, полипропилен, поливинилхлорид ҳамда газ-кимё ва нефть-кимё тармоқларининг бошқа маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш - "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (Аҳмедов), "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Иброҳимов);

электротехника саноатининг бутловчи ва тайёр буюмлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш - "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси;

тайёр маҳсулотлар, шу жумладан ип-газлама ва ипак маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тўқимачилик ишлаб чиқаришларини ташкил этиш -"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Рўзиқулов);

чарм саноатининг хом ашё базасини яратиш ва тайёр маҳсулотлар, шу жумладан пойабзал, чарм-атторлик буюмлари ишлаб чиқариш -"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси (Отахонов).


21. "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев) Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Гуськова), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғаниев) ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ғуломов) билан биргаликда бир ой муддатда:

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва молиялаштиришни бошлашнинг шаклланган тартибини чуқур тахлил қилсин, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни бошлаш жараёнини сусайтираётган мавжуд муаммоларни аниқласин;

Вазирлар Маҳкамасига қурилишни бошлаш учун зарур бўлган тайёргарлик тартиб-қоидаларини анча жадаллаштиришни назарда тутган ҳолда дастлабки техник-иқтисодий асослаш (дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш) ва техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоблаш) лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг мавжуд тартибини такомиллаштиришга доир таклифлар киритсин.


22. Марказий банк (Муллажонов) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 февраддаги 37-сон қарори талабларини бажариш юзасидан ишларнинг аҳволини танқидий таҳлил қилиш асосида кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари тармоқларини ташкил этиш ҳамда уларни кснгайтиришни рағбатлантиришга, улар фаолияти устидан назоратнинг самарали тизимини яратишга йўналтирилган 2010 йилгача мўлжалланган микромолиялаштиришни ривожлантириш комплекс дастурини жорий йилнинг 15 майигача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Микромолиялаштиришни ривожлантиришнинг бориши йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида кўриб чиқилсин.


23. Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Улашов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова) ва Молия вазирлиги (Гуськова) бир ой муддатда кичик хусусий тадбиркорлик соҳасида маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш бўйича инновация лойиҳаларини рағбатлантириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар, бундай лойиҳалар учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ва кредитлар ажратиш шартларини ишлаб чиқсинлар.


24. Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Азимов) Марказий банк (Муллажонов) билан биргаликда:

минтақалар, вазирликлар, идоралар ва йирик корхоналарнинг ривожлантириш прогнозларини ҳисобга олган ҳолда, 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозини ишлаб чиқиш бўйича барча зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

жорий йилнинг 15 июлигача бўлган муддатда 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози лойиҳасини, пул-кредит, солиқ ва бюджет сиёсати лойиҳаларини кўриб чиқиш учун тақдим этсинлар.

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодиёт вазирлиги томонидан сўраладиган иқтисодиётни ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари бўйича материалларнинг ўз вақтида ва сифатли тақдим этилишини таъминласинлар.


25. Мазкур протоколнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев