Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 18.10.2002 й. 5-сонли мажлиси баёни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСИТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

МАЖЛИСИ БАЁНИ

18.10.2002 й.

N 5

Раислик қилувчи:



Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири


Ў.Т. Султонов


Қатнашганлар:



Ўзбекистон Республикаси Бош

вазирининг ўринбосарлари:


К.Н. Тўлаганов, Р.С. Азимов, А.Н. Арипов, Д.М. Ғуломова, Ў.Қ. Исмоилов, Ҳ.С. Кароматов, М.З. Усмонов, Р.Р. Юнусов, Н.С. Юсупов, Р.В. Абдуқодиров


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Давлат

маслаҳатчиси:


В.А. Голишев


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлис, Вазирлар Махкамаси масьул ходимлари, матбуот вакиллари (рўйхат бўйича).


I. 2002 йил январь-сентябрь ойларида республикада

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

ва иқтисодий ислохотларнинг боришини

баҳолаш тўғрисида


(Султонов, Азимов, Акрамов, Холмуродов, Тўхтаев, Жалолов, Зоҳидов, Отабоев)


1. Бош вазир ўринбосари Р.С. Азимов, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, вилоятлар ҳокимларининг жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисидаги ахборотларини эшитиб Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикада:

амалга оширилаётган ислоҳотлар ялпи ички маҳсулотнинг (103,0%), саноат махсулоти ишлаб чиқариш (107,8%), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш (101,7%), чакана товар айланмаси (103,6%) ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш (112,0%) ўсишини таъминлаш имконини берди;

мулкида давлат улуши бўлган зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ҳамда иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш, уларнинг таркибини ўзгартириш, уларни акциялаштириш ва мулкчиликнинг бошқа шаклларида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда;

нақд пулларнинг банкдан ташқари айланишини қисқартириш, юридик ва жисмоний шахслар томонидам тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад яширилишининг олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда;

нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадларнинг яшириб қолинишини бартараф этиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда;

валюта сиёсатини, ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш юзасидан анча ўзгаришлар таъминланди. Халқаро молия ташкилотлари билан икки томонлама муносабатлар динамик ривожланмоқда;

ер, сув ва энергетика ресурсларидан фойдаланилиши устидан мониторинг тизими жорий этилди, сув ва газ сарфини хисобга олиш приборларини ўрнаташ ишлари жадал давом этмоқда;

аҳоли жон бошига реал пул даромадларининг ўсиши таъминланди. Аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини аниқ тарзда қўллаб-қувватлаш дастури ва бошқа ижтимоий дастурлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга республика тармоқлари ва худудларининг экспорт салоҳиятидан суст фойдаланилмоқда. Хорижий инвестициялар иштирокидаги айрим корхоналар самарасиз ишламоқда.

Корхоналарнинг айланма маблағлари махаллий хокимияу органлари томонидан, айниқса Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида, бошқа мақсадларга жалб қилиниши ҳоллари давом этмоқда. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари рўйхатдан ўтказилгандан кейин уларнинг фаолияти бошланиши билан боғлиқ тартиботлар асоссиз равишда чўзилиб кетмоқда.

Уюшган савдо истеъмол талабига суст жавоб бермоқда, рақобатга бардошли сифатга эга бўлган истеъмол товарлари турлари етарли эмас. Мамлакатимиз корхоналарининг салоҳиятидан самарасиз фойдаланилмоқда.

Капитал қурилиш сохасида ислоҳотлар етарли суръатларда амалга оширилмаяпти, асосий капиталга инвестиция қилинаётган маблағлардан самарали фойдаланиш механизми яратилмаган.


2. Қуйидагиларга:

"Ўзэлтехсаноат" (Умаров), "Ўзбекчармпойабзали" (Холмуродов), "Ўзавтосаноат" (Парпиев) уюшмалари раҳбарларига - истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, улар билан бозорни тўлдириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилмаганлиги;

"Махсусқотишма" республика ташкилоти (Шарипов), "Кўмир" акциядорлик жамияти (Клименко), "Ўзмашсаноат" уюшмаси (Набиев), "Ўзкимёсаноат" компанияси (Ҳасанов) раҳбарларига - маҳсулот экспорти прогноз параметрлари бажарилмаганлиги;

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Матчонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Тангирбергенов), Тошкент (Мирзақулов), Самарқанд (Мирзиёев), Фарғона (Отабоев), Сурхондарё (Қодиров) вилоятлари ва Тошкент шахар (Шоабдурахмонов) ҳокимликлари раҳбарларига - хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналарнинг етарли даражада самарали ишламаётганлиги, уларнинг экспорт имкониятларидан фойдаланилмаётганлиги;

"Тошшаҳарйўловчитранс" (Файзуллаев), "Ўзбектрансқурилиш" (Абдуллаев), "Ўзмонтажмахсусқурилиш" (Исаев) уюшмалари раҳбарларига - ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини пасайтириш ва корхоналарнинг рентабеллилигини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирларнинг йўқлиги кўрсатиб ўтилсин.


3. "Ўзқурилишматериаллари" компанияси (Акрамов), "Ёғмойтамакисаноат" (Худоёров), "Ўзбекқоғозсаноат" (Умаров) уюшмалари, "Шарқ" компанияси (Алимов) раҳбарлари улар томонидан акциялар пакетларини, шу жумладан мавжуд давлат активлари ресурслари ҳисобига акциялар пакетларини сотиш, шунингдек корхоналарни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаётганлиги учун огохлантирилсин.

Кўрсатиб ўтилган рахбарларга бир ой муддатда Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда ҳар бир тармоқда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг фаол жараёнларини таъминловчи қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари жорий йилнинг 25 октябригача бўлган муддатда 2002 йилнинг 9 ойида иқтисодий ислоҳотларнинг боришини Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг 9-сессиясидаги маърузасидан келиб чиқувчи талабларки ҳисобга олган холда танқидий мухокама қилсинлар, жорий йилга белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда қолоқликка йўл қўйган раҳбарларга принципиал бахо берсинлар.

Уларга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва 2002 йилда тармоқлар ва худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш асосий параметрларнинг сўзсиз бажарилишини ва иқтисодиётнинг 2003 йилдан бошлаб динамик ривожланишини таъминловчи қўшимча чора-тадбирлар кўриш топширилсин.


5. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги (Қудратов) тегшпли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Махкамасига 2003 йил учун моддий ва қиймат баланслари лойиҳаларини белгиланган муддатларда киритсин, улар кўрсаткичларининг 2003 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиршп ва Давлат бюджетининг асосий параметрларига мувофиқлиги масалаларига, айрим хом ашё ресурслари импортини қисқартиришга ва тайёр махсулотларни экспорт қилишни кўпайтиришга асосий эътиборни қаратсин.


6. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўзларига қарашли корхоналар томонидан маҳсулот етказиб бериш (шу жумладан экспортга) ва 2003 йилда моддий-техника ресурслари олишга шартномалар тузиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлига (Қудратов) вазирликлар ва идоралар томонидан маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар асосий турларининг ишлаб чиқилган балансларидан келиб чиққан холда "буюртмалар портфели" шакллантирилиши устидан таъсирчан мониторингаи таъминласин. Ишларнинг бориши тўғрисида 2002 йил 1 декабрда ва 2003 йил 1 февралда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


7. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги (Қудратов) тегишли вазирликлар ва идоралар хамда Вазирлар Маҳкамаси комплекслари билан биргаликда истеъмол товарлари ички бозори мониторинги тизимини ишлаб чиқсин ва 2003 йил 1 январдан бошлаб жорий этсин, бунда бозорнинг тўлдирилиши даражасини аниқлаш, маҳсулотларнинг турларини янгилаш, талаб ва таклифнинг нисбати, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва импорт маҳсулот салмоғини аниқлаш назарда тутилсин.

Мониторинг натижалари бўйича ҳар чоракда истеъмол товарлари бозорини энг аввало мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлдиришга доир таклифларни Ҳукуматга киритсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси, Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти бўлган муддатда қурилиши тугалланмаган ва тўхтатиб қўйилган ҳар бир объект бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларни хисобга олган ҳолда 2003-2005 йиллар Инвестиция дастури лойиҳасини жорий йилнинг 1 ноябригача киритсин.


9. Давлат мулки қўмитаси Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши, Адлия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни мухофаза қилши қўмитаси, "Ўзгеодезкадастр" бошқармаси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Дехқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда, Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорининг бажарилишини танқидий тахлил қилиш асосида, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш юзасидан 2003 йил 15 январгача бўлган муддатда Ҳукумат қарори лойихасини киритсин, бунда:

амалдаги норматив хужжатларни, шу жумладан вазирликлар, идоралар ва хокимликларнинг тадбиркорликнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ёки субъектларнинг рўйхатдан ўтказилгандан кейинги фаолиятини асоссиз равишда тартибга солувчи йўриқномаларини хатловдан ўтказиш;

тадбиркорликнинг рўйхатдан ўтказилган субъектларига ер участкалари ажратиш, уларга қуриш учун рухсат бериш ва коммуникацияларга уланиш тартиботини сунъий равишда чўзаётган ёки қимматлаштираётган муассасалар ва ташкилотларнинг тўрачилик, молиявий, техник ва бошқа тўсиқ хамда тўсқинликларини бартараф этиш;

рўйхатдан ўтказиш даврида ва рўйхатдан ўтказилгаддан кейинги даврда тадбиркорлик субъектларининг масалалари ўз вақтида ва холисона ҳал этилиши юзасидан давлат органлари мансабдор шахслари ва ходимларининг хуқуқий масъулиятини ошириш назарда тутилсин.


10. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги (Қудратов), Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги экспортга йўналтирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг 1 ноябригача бўлган муддатда Давлат ва ташқи савдо статистикаси маълумотларини тўплаш ва тайёрлашнинг ягона методологияси тўғрисидаги низомни ҳисобга олган ҳолда 2003 йил учун товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнозини киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда ер ва сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланилганлиги учун рағбатлантириш механизмини, шу жумладан амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан келишилган таклифларни ишлаб чиқсинлар.


12. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов, Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси (Азимов), Агросаноат комплекси (Юсупов) Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарининг юқори дебиторлик қарзлари ҳолати ва сабабларини пухта ўрганиб чиқсинлар хамда Вазирлар Махкамаси ишчи Президиумининг 2002 йил 4 ноябрдаги мажлисига уларни кескин қисқартириш юзасидан аниқ таклифлар киритсинлар.


II. Иқтисодиёт тармоқлари ва республика худудларини

2002-2003 йиллар куз-қиш даврига тайёрлашнинг

аҳволи тўғрисида


(Султонов, Тўлаганов, Холмухамедов, Сайдахмедов, Шоисматов, Ҳасанов, Жўраев, Мирзақулов, Жабборов, Ҳамидов)


1. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов, "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори Ў.О. Холмуҳамедов, "Ўзбекнефтгаз" компанияси раиси Э.М. Сайдаҳмедов, "Ўзкимёсаноат" компанияси раиси Ў.Ҳ. Ҳасанов, "Ўзбекэнерго" компанияси раиси Э.Р. Шоисматов, халқ таълими вазири Р.Ҳ. Жўраев, Тошкент (Мирзақулов), Наманган (Жабборов) вилоятлари ҳокимларининг ахборотани эшитиб, Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Вазирлар Махкамасининг "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2002-2003 йиллар куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тўғрисида" жорий йилнинг 27 июнидаги 232-сон қарорини бажариш юзасидан иқтисодиёт ва ахолининг табиий газ, мазут ёқилкиси, буғқозон-печ ёқилғиси ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилди, электр станциялари, иссиқлик электр марказлари, электр тармоқлари объектларининг асосий технологик ускуналари мукаммал ва жорий таъмирланмоқда. Соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини қиш шароитларида ишлашга тайёрлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилган.

Шу билан бирга айрим тармоқ бошқарув органлари, ҳокимликлар ва ҳудудий комиссиялар томонидан иқтисодиёт тармоқларини 2002/2003 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш тадбирларини бажариш тўлиқ таъминланмади.

"Ўзбекнефтгаз", "Ўзнефтмаҳсулот" компаниялари, "Кўмир" акциядорлик жамияти томонидан саноат тармоқларини, ижтимоий соҳа ва аҳолини суюқ ҳамда қаттиқ ёқилғи билан таъминлаш ишлари тугалланмаган. "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси тизимларида ёқилки мазутининг зарур захиралари барпо этилмаган.

Уй-жой фондини мукаммал таъмирлаш Самарқанд вилоятида - 36,2 фоизга, Тошкент вилоятида - 45,4 фоизга, Наманган вилоятида - 43,5 фоизга, буғқозонларни мукаммал таъмирлаш Бухоро вилоятида - 85,0 фоизга, Наманган вилоятида - 90,3 фоизга бажарилган. Ижтимоий соҳа учун кўмир тайёрлаш бўйича Тошкент (70%), Наманган (81%), Самарқанд (68%) вилоятларида, суюқ ёқилғи бўйича Тошкент (36,2%), Наманган (75,1%), Хоразм (76,1%) вилоятларида анча қолоқликка йўл қўйилган.

Халқ таълими тизимида 103 мактаб авария ҳолатида, мактабларнинг кўмир билан таъминланганлиги атиги 71 фоизни, суюқ ёқилги билан таъминланганлиги 32 фоизни, соғлиқни сақлаш муассасаларининг таъминланганлиги эса - 39 фоизни ташкил этди.

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги жойлардаги ҳокимликлар билан биргаликда коммунал хизмат кўрсатиш сохасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари зарур даражада амалга оширилишини таъминламаяпти. Кўплаб уй-жой мулкдорлари ширкатлари расмият учунгина ишлаяпти, уй-жой фондини қишга тайёрлаш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминламаяпти. Кўрсатилган хизматлар учун аҳолининг кредиторлик қарзи юқорилигича қолмоқда.

Республикада 2002 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра ширали озуқа (30%), силос (68,8%) ўтган йилнинг тегишли давридагига қараганда кам тайёрланган. Сирдарё (76,9%), Жиззах (81%), Хоразм (81,5%) ва Бухоро (87%) вилоятлари хўжаликлари зарур ҳажмда озуқа тайёрланишини таъминламадилар. 10,7 минг гектар майдонда силос учун маккажўхорини ва 4 минг гектар майдонда озиқабоп лавлагини йиғиштириб олиш тугалланмаган. Самарқанд (17%), Фарғона (67%) ва Хоразм (73%) вилоятлари хўжаликлари маккажўхорини йиғиштириб олишда орқада қолмоқдалар.


2. Иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва республика вилоятлари ҳокимликлари раҳбарларининг эътибори 2002-2003 йил куз-қиш даврига тайёргарлик кўришда ва буғқозонлар, уй-жой фонди, иссиқлик ; тармоқларини жорий ва мукаммал таъмирлаш, қаттиқ ва суюқ ёқилғи ғамлаш муддатларини таъминлашда йўл қўйилган қолоқликка қаратилсин. Кўрсатиб ўтилган масалалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вазирликлари, идоралари ҳайъатларининг, вилоятлар ҳокимликиларнинг махсус мажлисларида муҳокама қилинсин.

Кўрсатаб ўтилган камчиликлар бартараф этилгаилиги ва назарда тутилган ишлар бутун комплекси тугалланганлиги тўғрисида Иқтисодиёт тармоқларини 2002-2003 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш бўйича Республика комиссиясига жорий йилнинг 1 ноябригача ахборот берилсин.


3. Иқтисодиёт тармоқларини 2002-2003 йил куз-қшп даврида ишлашга тайёрлаш бўйича Республика комиссияси топшириқлари муддатида бажарилмаганлиги учун "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раиси Ҳасановга, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Фозиловга ва Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Тўрабековга ҳайфсан эълон қилинсин.


4. Тошкент (Мирзақулов) ва Наманган (Жабборов) вилоятлари ҳокимлари саноат ва ижтимоий соҳа объектларини 2002-2003 йил куз-қиш даврига тайёрлаб қўйишда назоратнинг сустлиги ва ишларни амалий тарзда ташкил этмаганликлари ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни амалга оширишдаги камчиликлари учун қатъий огоҳлантирилсин.


5. Қуйидагиларга:

Сурхондарё (Қодиров) ва Сирдарё (Исроилов) вилоятлари хокимликлари раҳбарларига - 1991 йилгача қурилган уй-жойларни мукаммал таъмирлаш йиллик топшириғини бажаришда жиддий орқада қолинаётганлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Тангарбергенов), Бухоро (Хусенов), Хоразм (Бобожонов) вилоятлари ва Тошкент шаҳар (Шоабдурахмонов) ҳокимликлари раҳбарларига - аҳолига кўрсатилган уй-жой-коммунал хизматлари учун аҳолининг дебиторлик қарзларини қисқартириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўрилмаганлиги;

Андижон (Обидов), Сурхондарё (Қодиров), Сирдарё (Исроилов) вилоятлари ҳокимликлари раҳбарларига - сувни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилсин.


6. "Ўзбекнефтгаз" компанияси (Сайдахмедов);

тасдиқланган жадвалга мувофиқ мазут ишлаб чиқарилишини ва унинг республика истеъмолчиларига етказиб берилишини таъминласин;

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан биргаликда истеъмолчиларга барча газ тақсимлаш станцияларидан белгиланган лимитлар доирасида шартномадаги босимга мувофиқ табиий газ етказиб берилишини таъминласин. Қиш ойларида газ қувурлари тизимида ва газ тақсимлаш станцияларида газ босимининг белгиланган параметрлари таъминланишига алоҳида эътибор берсин;

Қашқадарё вилояти ҳокимлига билан биргаликда узунлиги 42 километр бўлган Шўртан-Сирдарё ГРЭСи-Чироқчи газ тақсимлаш станцияси ажралувчи газ қувури қурилишини 2003 йилнинг биринчи ярим йиллигида ниҳоясига етказсин;

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан биргаликда республика электр станцияларини ва бошқа саноат корхоналарини қиш даврида ёқилғининг захира турларига ўтказиш жадвалига мувофиқ аҳоли учун қўшимча равишда суткасига 7 млн. куб метр газ бўшатилишини таъминласин.


7. "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзэнергоназорат" ва "Саноатконтехназорат" агентликлари, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядордик компанияси иқтисодиётни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш бўйича худудий комиссиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган фойдаланувчиларга, шунингдек янгидан қурилаётган, кенгайтирилаётган ва реконструкция қилинаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда маънавий эскирган ва сертификатланмаган электр ва газ ускуналаридан фойдаланаётганларга табиий газ ва электр энергияси ноқонуний ажратилиши ҳолларини аниқлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга оширсинлар. Аниқланган ҳолатлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилсин.

Кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Махкамасига 2003 йил 15 январгача ахборот берилсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилнинг 15 ноябригача чорвачилик фермаларининг қиш даврида ишлашга тайёр қилинишини, шунингдек озуқа экинлари йиғиштириб олинишини, уларнинг чорва моллари қишлаш жойларига ташиб келинишини, ғарамлаб қўйилишини, сақланишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминласинлар.


9. "Кўмир" акциядорлик жамияти, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йил 1 ноябргача бўлган муддатда умумтаълим, даволаш-профилактика муассасаларининг буюртмаларига мувофиқ кўмир жўнатилишининг тасдиқланган жадвали бажарилишини, унинг республика минтақаларига аҳолининг эҳтиёжлари учун ёқилғининг зарур захирасини барпо этишни таъминлайдиган ҳажмларда етказиб берилшии тугалланишини таъминласинлар. Етказиб берилаётган кўмирнинг сифатига алоҳида эътибор берилсин.


10. Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ўзбекнефтгаз", "Ўзнефтмаҳсулот" компаниялари, "Кўмир" акциядорлик жамияти, маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда мактаблар, мактабгача болалар муассасалари, халқ таълими муассасалари, олий ўқув юртлари, касалхоналар, поликлиникалар ва бошқа соғлиқни сақлаш объектларини, уларнинг иссиқлик билан таъминлаш тизимларини куз-қиш даврига тайёрлаб қўйиш, якка тартибдаги буғқозонларнинг барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирларининг жорий йилнинг 1 ноябригача сўзсиз ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминласинлар.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда:

истеъмолчиларга кўрсатилган коммунал хизматлар учун уларнинг кредиторлик қарзларини қисқартириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар;

уй-жой фондида сув ва газ сарфини ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш ишларини кучайтирсинлар.


III. 2002 йил пахта ҳосилининг йиғиштириб олиниши

ва 2003 йил бошоқли дон экинлари хосили учун

кузги - қишки агротехника тадбирларининг

ўтказилиши тўғрисида


(Султонов, Бегалиев)


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Тангирбергенов) ҳамда Жиззах (Ямонқулов), Сирдарё (Исроилов), Сурхондарё (Қодиров), Бухоро (Хусенов) ва Хоразм (Бобожонов) вилоятлари ҳокимликларининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бегалиев), "Ўзагромашсервис" уюшмаси (Нишонов)нинг пахта териш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда етарли иш олиб бормаганлиги, ғўза баргини тўкиш ва техникани пахта йиғим-теримига тайёрлаш, кузги дон экинлари экишда қолоқликка йўл қўйганлиги қайд этилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгадш, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" ва "Ўзагромашсервис" уюшмалари, "Ўздонмахсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Бухоро, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари хўжаликларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволини, ўрганиш давомидаги кўрсатмаларини бажаришга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

кузги бошоқли дон экинлари суғориладиган ерларда - жорий йилнинг 25 октябригача, лалми ерларда - жорий йилнинг 15 ноябригача экилишини таъминласинлар;

2003 йил ҳосили учун шудгорлашни туталлаш бўйича ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни - жорий йилнинг 10 декабригача, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида эса - 1 декабргача, Сирдарё вилоятида - 15 декабргача амалга оширсинлар.


3. "Ўзагромашсервис" уюшмаси жорий йилнинг 10 ноябригача ҳайдов тракторлари, плутлар, 2003 йил ҳосили учун кузги-қишки агротехника тадбирларини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа техниканинг тайёрланишини ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2003 йил ҳосили учун пахта хом ашёси, бошоқли дон ҳосили етиштиришга аванс бериш ва транш ажратиш баланси масалалари бўйича Ҳукумат қарори лойихаси тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Мазкур протоколнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига ва Вазирлар Махкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                        Ў. Султонов