Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

1996 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари Дастури (ЎзР ВМ 07.03.1996 й. 84-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 мартдаги

84-сон қарорига

ИЛОВА



1996 йилда иқтисодий ислоҳотларни

чуқурлаштириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

N

Иқтисодий ислоҳотларни

чуқурлаштириш йўналишлари

ва чора-тадбирлари


Ҳужжат

лойиҳаси


Бажариш

муддати


Масъул

бажарувчилар


I. ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА

МУЛКДОРЛАР СИНФИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

1.

Қимматли қоғозлар бозорининг самарали фаолият кўрсатиши, акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини ишлаб чиқиш


Қонун лойиҳаси

I чорак

Молия вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси, Адлия вазирлиги, "Ўзистиқболстат", Миллий депозитарий, Фонд биржаси


2.

Давлат қимматли қоғозлар қўмитасини ташкил этиш


Президент Фармони лойиҳаси


I чорак

Давлат мулк қўмитаси, Молия вазирлиги


3.

1996 йил учун хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш


Дастурлар

I чорак

Қорақалпоғистон Республикаси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4.

Аниқ тармоқларда ва фаолият соҳаларида молия-саноат гуруҳлари ва холдинг компаниялар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш


Таклифлар, ВМ қарори

1 июнгача

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат"



Қуйидагиларнинг намунавий уставларини ишлаб чиқиш:

холдинг компаниялар;

молия-саноат гуруҳлари

Норматив ҳужжат

I ярим йиллик

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги


5.

Таклифлар ишлаб чиқиш:

траст компаниялар ва фонд бозорида траст операциялари бўйича;

лизинг компаниялари тўғрисида;

инвестиция фондлари тўғрисида


ВМ қарори

I ярим йиллик

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, ТИАВ


6.

Бозор инфраструктурасини, шу жумладан қишлоқ жойларда ривожлантиришни рағбатлантириш Республика ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш. Уларнинг бажарилишини йилнинг ҳар чорагида назорат қилишни амалга ошириш


Минтақавий дастурлар

I чорак

Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ҳокимликлари, тармоқ вазирликлари, идоралари


7.

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги таклифларни ишлаб чиқиш:

майда ва ўрта корхоналарни кредит билан суғурталаш тўғрисида;

миллий анъанавий ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашиш хақида


ВМ қарори

II ярим йиллик

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, "Ўзистиқболстат", вазирликлар, идоралар

Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар


8.

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритиш


Фармон ва ВМ қарори

I чорак

Давлат мулки қўмитаси, Тадбиркорлар уюшмаси


II. МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ВА

МИЛЛИЙ ВАЛЮТАНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА

9.

Пул массасини таъсирчан назорат қилиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

ўртача йиллик ҳисоб бўйича пул оборотининг 15 фоизини қўшимча равишда ҳар ойда нақд пул билан мустаҳкамлашни чеклаш;


Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш

Ишлаб чиқиш  I чоракда, жорий этиш  йил давомида

Марказий банк, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат"


Инфляциянинг ўртача ойлик даражасини ҳар ойда ўртача 3 фоизгача пасайтириш


Чора-тадбирлар дастури

-"-

-"-

10.

Банк корхоналарнинг илгари олинган кредитлар бўйича қарзлари ҳолатини қайта рўйхатдан ўтказиш, инфляция даражасининг пасайишини ҳисобга олган ҳолда қарзлар миқдорларини ва фоиз ставкаларини тартибга солиш йўллари тўғрисида таклифлар киритиш


ВМ қарори


Марказий банк, Молия вазирлиги, тижорат банклари, "Ўзистиқболстат"

11.

Векселнинг муомалада бўлиши амалиётини умумлаштириш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш


ВМ қарори

II чорак

Марказий банк, Молия вазирлиги

12.

Давлат хазинаси облигациялари (ДХО)ни чиқаришни ташкил этиш


ВМ қарори

I чорак

Молия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ


13.

Транспорт, суғурта, почта хизматлари ва бошқа хизматлар импорти учун чет эл валютасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини ишлаб чиқиш


ВМ қарори

июнь

Марказий банк, Молия вазирлиги, ТИАВ, "Ўзавтотранс", Алоқа вазирлиги

14.

Кредит пластик карточкалари воситасида жисмоний ва юридик шахслар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини жорий этиш


ВМ қарори

IV чорак

Марказий банк, тижорат банклари

15.

Суғурта фаолияти устидан давлат назорати тўғрисида таклифлар тайёрлаш


ВМ қарори

I чорак

Молия вазирлиги, "Ўзбекинвест" агентлиги

16.

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги Қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлисга киритиш:






"Хазина тўғрисида"


қонун лойиҳаси

15 апрелгача

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги



"Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"


-"-

апрель

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат"

17.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексини ишлаб чиқишни тугаллаш


Кодекс лойиҳаси

I чорак

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

18.

Мулкий пайни жорий этиш асосида қишлоқда мулкчилик муносабатларини шакллантириш механизмини ишлаб чиқиш, ушбу муносабатларни мустаҳкамловчи қонун ҳужжатлари ва бошқа норматнв ҳужжатларни тайёрлаш


қонунчилик ва норматив ҳужжатлар

I чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат"

19.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг  икки-уч хўжалигида эксперимент тариқасида ҳар бир меҳнаткашнинг мулкнинг умумий қийматидаги пайи ёки улушини белгиловчи сертификатлар тизимини жорий этиш



йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари

20.

Қишлоқ хўжалигидан бўшаётган меҳнат ресурсларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқда саноатда ва хизмат кўрсатиш соҳасида янги ишчи ўринларини яратиш Дастурини ишлаб чиқиш


Дастур

II чорак

"Ўзистиқболстат", Меҳнат вазирлиги, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


21.

Зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволини таҳлил қилиш ва тегишли таклиф киритиш

ВМ қарори

март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Ўзистиқболстат", Марказий банк, тижорат банклари


22.

Республикада табиатдан фойдаланишнинг илмий асосланган иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларини жорий этишга оид таклифлар тайёрлаш


Концепция

июнь

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзистиқболстат", вазирликлар, идоралар

23.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш мақсадида:






машина-трактор парклари ташкил этилиши натижаларини ва уларнинг ишини таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;


Таклифлар

апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари



ўсимликларни биологик ва кимёвий ҳимоя қилиш, барча ердан фойдаланувчиларга агрокимёвий хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш


Чора-тадбирлар

I ярим йиллик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликкимё", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


24.

Табиий-иқлим зоналари бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг муҳим турларини етиштириш харажатлари таркибини танлов йўли билан ўрганиш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш


Тавсиялар

II чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат", Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, ҳокимликлар

25.

Республика ер кадастрини ишлаб чиқиш

ВМ қарори

1996 йил     1 июлгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


IV. ТАРКИБИЙ ҚАЙТА ЎЗГАРТИРИШЛАР БЎЙИЧА

26.

Фан ва техника, ноу-хау замонавий ютуқларини ишлаб чиқиш ва халқ хўжалигига жорий этишни, илм-фанни кўплаб талаб қиладиган, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестиция дастурларини маблағ билан таъминлаш учун бюджетдан ташқари маблағларни ва ташқи инвестицияларни жалб этишни рағбатлантирувчи иқтисодий механизмини яратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш


ВМ қарори

II чорак

ФТДҚ, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат", ЎзФА

27.

Қуйидагилар бўйича устувор инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқлаган ҳолда ушбу лойиҳаларни амалга оширишга оид чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш


ВМ қарорлари

I чорак

Бош вазир ўринбосари, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат", Марказий банк, Миллий банк ва тижорат банклари


Мингбулоқ ва Кўкдумалоқ нефть конларини ўзлаштириш;


-"-

-"-

Ҳаққулов К.Ж.


Бухоро нефтни қайта ишлаш, Навоий фосфорит, Қўнғирот сода заводлари, Хоразм ишлаб чиқариш бирлашмаси; Газли-Нукус, Пахтакор-Янгиер-Тошкент магистрал газ қувурлари; Учқудуқ-Нукус, Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл магистраллари қурилиши;


-"-

-"-



Қамчиқ довонидаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш


ВМ қарорлари

I чорак

Юнусов Р.Р.

28.

Қуйидаги устувор тармоқлардаги ишлаб турган қувватларни реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқиш:






а) Ангрен ва Янги Ангрен ГРЭСлари


Дастур

II чорак

Энергетика вазирлиги


б) "Навоийазот" ИБ (аммиак селитраси ва аммиак ишлаб чиқариш)


Дастур

II чорак

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси


в) "Капролактам" ҚК (капролактам ишлаб чиқариш)


Дастур

II чорак

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси


г) 2-НМЗ, 3-ГМЗ


Дастур

доимо

"Қизилқумнодирметаллолтин" ДК



д) "Ўзметкомбинат" АИБ (ЭСПЦ)ни реконструкция қилиш, 3-АКОСнинг биринчи навбатини ишга тушириш)


Дастур

IV чорак

"Ўзметкомбинат" АИБ


е) Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) (реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш-мис эритиш заводини "2-КПФ"га ўтказиш, "Учқулоч" конининг "Далний" участкаси захираларини ерости усулида қазиб олиш, мис билан бойитиш фабрикасининг майдалаш бўлими)


Дастур

IV чорак

ОКМК


ж) чарм-пойабзал корхоналари


Дастур

III чорак

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси

29.

Қуйидаги лойиҳаларни тайёрлаш:






Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом;

Инвестиция лойиҳаларини ва аниқ рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом


ВМ томонидан тасдиқланадиган норматив-хуқуқий-ҳужжатлар

I ярим йиллик

"Ўзистиқболстат", Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш", Адлия вазирлиги, Марказий банк

30.

Саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишчи ўринларини аттестациядан ўтказиш ва иш билан банд ходимлардан самарали фойдаланиш ҳамда ишсизликнинг турли шаклларини тугатиш бўйича таклифлар киритиш


Тавсиялар

II чорак

Меҳнат вазирлиги, "Ўзистиқболстат", вазирликлар, идоралар

31.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини (2-қисм) ишлаб чиқишни тугаллаш


Кодекс лойиҳаси

II чорак

Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди

V. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА

КЕНГАЙТИРИШ, ИНТЕГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТЕЗЛАШТИРИШ

32.

Экспортга давлат томонидан етказиб бериладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ва валюта тушуми ҳамда мажбурий тўловлар ўз вақтида тушиши учун жавобгарликни оширишни назарда тутган ҳолда марказлаштирилган экспорт бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида иизом ишлаб чиқиш


ВМ қарори

I чорак

"Ўзистиқболстат", Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш", Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк

33.

Экспорт ва импорт бож пошлиналарининг максимал тариф ставкаларини ва экспорт пошлиналари жорий қилинадиган товарлар рўйхатини аста-секин қисқартириб боришни назарда тутувчи янги самарали тизимини ишлаб чиқиш


ВМ қарори

I чорак

Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзистиқболстат"

34.

Экспорт қилинадиган маҳсулотни чет элларга сотишни рағбатлантириш мақсадида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида таклифлар киритиш


ВМ қарори

I чорак

Молия вазирлиги, Марказий банк, "Ўзистиқболстат", Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси


35.

Республиканинг Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БСТ)га кириши учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш


Меморандум қоидаларини келишиб олиш

ноябрь

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

36.

Республика ҳудудида пахта толасини сақлаш ва сертификациялашни амалга ошириш учун консигнациялаш омборларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар


Таклифлар

ноябрь

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш", "Ўзистиқболстат", Молия вазирлиги


VI. АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

37.

Истеъмол товарларини консигнация асосида етказиб бериш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш

ВМ қарори

I чорак

"Ўзбексавдо", Ўзбекбирлашув, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзистиқболстат", Марказий банк


38.

Пуллик хизматлар бозори шаклланишига тўсқинлик қилаётган сабабларни таҳлил қилиш. Уларни ривожлантиришни рағбатлантирувчи тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш


ВМ қарори

II ярим йиллик

"Ўзмаишийхизмат", Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


39.

Сув таъминоти ва газ таъминоти дастурлари бажарилиши устидан мунтазам назоратни ва таҳлилни ташкил этиш

Муҳокама қилиш протоколлари

ярим йилликлар бўйича

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, "Ўзистиқболстат", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


40.

Қишлоқ мактаблари ва врачлик пунктлари тармоқларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш

Дастур

1996 йил 1 апрелгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги


41.

Тиббий суғурта тизимини жорий этишга оид таклифлар ва зарур ҳужжатлар пакетини ишлаб чиқиш


Ҳужжатлар пакети

II ярим йиллик

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзистиқболстат", Молия вазирлиги


42.

Ўқувчиларни дарсликлар, ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш

Дастур, ВМ қарори

I чорак

"Ўзистиқболстат", Давлат матбуот қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги


43

"Ўзбекистон Республикаси машғулотлар миллий стандарт классификатори (ММСК-96)ни ишлаб чиқиш:


Миллий классификатор лойиҳаси


Меҳнат вазирлиги, "Ўзистиқболстат"


I- III гуруҳлар



I ярим йиллик




IV-VII гуруҳлар



II ярим йиллик