Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директорининг 09.04.2008 й. 8-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар бирлашмаларининг доимий ҳаракатдаги Марказий эксперт комиссияси (МЭК) тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.04.2008 й. 898-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.04.2008 й.

N 898-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ БОШ

ДИРЕКТОРИНИНГ

09.04.2008 й.

N 8


БУЙРУҒИ



Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар,

юридик шахслар бирлашмаларининг доимий

ҳаракатдаги Марказий эксперт комиссияси

(МЭК) тўғрисидаги намунавий низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида


(2008 йил 3 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Архивлар тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2004 йил 3 февралдаги 49-сонли қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар бирлашмаларининг доимий ҳаракатдаги Марказий эксперт комиссияси (МЭК) тўғрисидаги намунавий низомнинг (2000 йил 21 февраль, рўйхат рақами 898 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси 2004 й., 4-сон) 1.4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.4 МЭК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг "Архивлар тўғрисида"ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига асосланади.".


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.



"Ўзархив" агентлиги Бош директори                             А. Абдуллаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 17-сон, 141-модда.