Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.1992 й. 379-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.08.1992 й.
N 379
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУДУДИДА РАДИОЭЛЕКТРОН
ВОСИТАЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ
ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида" ва "Алоқа тўғрисида" Қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), улардан фойдаланиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 йил, 8-сон, 25-модда