Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2006 й. 163-сон "Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2006 й.

N 163



ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ

СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ДАВЛАТ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш Дастури тўғрисида" 2005 йил 10 мартдаги ПҚ-24-сон қарорига мувофиқ ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2006-2010 йиллар даврида оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Дастурнинг мақсадли вазифаларини босқичма-босқич амалга оширишнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:

оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни такомиллаштириш: Бакалавриат, магистратура, шунингдек икки йиллик олий журналистика курслари йўналишлари классификаторига ўзгартириш киритиш;

давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш, халқаро талабларга мувофиқ дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, электрон-ўқитиш ахборот ресурсларининг янги авлодини яратиш;

журналистика факультетларининг тузилмаси ва фаолиятини мақбуллаштириш, теле-, радио- ва Интернет журналистиканинг янги йўналишларини жорий этиш, талаб юқори бўлган мутахассисликлар, энг аввало сиёсий шарҳ, оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти, оммавий ахборот воситалари социологияси ва психологияси, ахборот-психология хавфсизлиги масалалари мутахассисликлари бўйича магистратура очиш;

олий таълим муассасалари журналистика факультетларининг халқаро стандартларга мувофиқ касбий ва компьютер техникаси билан жиҳозланишини яхшилаш;

профессор-ўқитувчиларнинг таркиби малакасини ва педагогик маҳоратини ошириш, тажриба орттириши, журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, журналистика факультетлари бакалавриати ва магистратураси талабаларининг Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарида тажриба орттириш тизимини такомиллаштириш;

журналистика масалалари бўйича ихтисослаштирилган илмий альманах таъсис этиш, уни Олий аттестация комиссияси реестрига киритиш.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 319-модда.