Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2006 й. 33-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2006 й.

N 33



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МУХБИРЛАРИНИНГ КАСБ

ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ АСОСИЙ

ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларга мувофиқ ўз касб фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 11 сентябрдаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 34-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 9-сон, 65-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 йил, 2-сон, 16-модда