Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2004 й. 275-сон "Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2004 й.

N 275



НОШИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Комиссия икки ҳафта муддатда:

Вазирлар Маҳкамасининг Ноширлик фаолиятини лицензиялаш комиссияси ҳамда эксперт хулосаларни тайёрлаш ишчи гуруҳи тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

эксперт хулосалар тайёрлаш ишчи гуруҳининг шахсий таркибини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 июндаги

275-сон қарорига

3-ИЛОВА



I. Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 11 августдаги 393-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 28 августдаги 305-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 49-модда) илованинг 2-банди.



II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 июлдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги Низомда:

5-банднинг иккинчи хатбошидаги "нашриёт-матбаа" сўзлари "матбаа" сўзи билан алмаштирилсин;

7-банддаги "нашриётлар ва" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 24-сон, 273-модда.