Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.1995 й. 50-сон "Болалар ва ўсмирлар нашрларининг молиявий таьминотини давлат тасарруфига олиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.1995 й.

N 50




БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР НАШРЛАРИНИНГ

МОЛИЯВИЙ ТАЬМИНОТИНИ ДАВЛАТ

ТАСАРРУФИГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ёш авлодни умуминсоний қадриятлар асосида, халқимизнинг маънавий меросига чуқур ҳурмат руҳида тарбиялашни янада яхшилаш ва бу соҳада матбуот воситаларидан самарали фойдаланиш ҳамда мавжуд болалар нашрларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.. "Fунча", "Гулхан" журналлари ҳамда "Тонг юлдузи" ва "Солнышко" ("Азия юнпресс") газеталарининг молиявий таъминоти давлат тасарруфига олиниб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси ушбу нашрларнинг муассислари этиб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси ушбу нашрларни юксак бадиий-тарбиявий даражада чиқарилишини таъминлаш, таҳририятларга тегишли шарт-шароит яратиб бериш чораларини кўрсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги муассислар тақдим этган ҳисоб-китоб асосида 1995 йилдан бошлаб ҳар йили ушбу журналлар ва газеталарни нашр этиш ҳаражатларининг олинган фойда эвазига копланмаган қисмини молиялаштириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратишни назарда тутсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов