Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2014 й. ПҚ-2234-сон "Тоифалаштирилган суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2014 й.

N ПҚ-2234


ТОИФАЛАШТИРИЛГАН СУД ИЖРОЧИЛАРИНИНГ

ТУМАН (ШАҲАР) БЎЛИМЛАРИ РЎЙХАТИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 6 июндаги 907-II-сонли "Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 29 августдаги СҚ-441-II-сонли "Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори билан тасдиқланган Тоифалаштирилган суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари рўйхати 14-бандидаги "Ҳамза тумани" сўзлари "Яшнобод тумани" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Коканбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 сентябрь, 37-сон, 466-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 9-сон, 259-модда