Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/19-40-сон, Адлия вазирлигининг 05-20-427-сон "Баҳоловчиларни танлаш бўйича танлов ўтказиш ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 28.11.2006 й. Қарори (АВ томонидан 28.11.2006 й. 1643-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.11.2006 й.

N 1643

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.11.2006 й.

N 01/19-40

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.11.2006 й.

N 05-20-427


ҚАРОРИ


Баҳоловчиларни танлаш бўйича танлов ўтказиш

ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд

ижрочилари томонидан хатланган мол-мулкни

баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 8 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-458-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Баҳоловчиларни танлаш бўйича танлов ўтказиш ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.

Давлат мулки қўмитаси Раиси

Д. Мусаев

Адлия вазири

Б. Мустафоев

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 492-модда.