Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирлигининг 2/2-сон, Ички ишлар вазирлигининг 3-сон "Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 12.01.2007 й. Қарори (АВ томонидан 15.01.2007 й. 1655-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.01.2007 й.

N 1655

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.01.2007 й.

N 2/2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.01.2007 й.

N 3

ҚАРОРИ


Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг

хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 25 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2001 йил 10 апрелдаги 01-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2001 йил 13 апрелдаги 1-сон "Судьялар ва суд процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш Тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2001 йил 16 апрель, рўйхат рақами 1028) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Адлия вазири                                                             Ф. Отахонов



Ички ишлар вазири                                                    Б. Матлюбов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 31-модда.