Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2012 й. 212-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2012 й.

N 212




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ   ВАЗИРЛИГИ   ҚОШИДАГИ

ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

МАРКАЗИНИНГ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 28 мартдаги 87-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг устави 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 19 июндаги 118-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 12 июлдаги

212-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш

марказини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 21 июлдаги

364-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки, Юристлар малакасини ошириш марказида:

давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда адлия, суд, юридик хизмат, адвокатура бўйича ҳуқуқшунос кадрлар қайта тайёрланадилар ва малака оширадилар;

захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (шаҳар) ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахслар уч ойлик махсус курсларда ўқитиладилар;

юридик олий таълим муассасалари ҳуқуқшунослик фанлари профессор-ўқитувчилари малака оширадилар;

бошқа соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича шартнома асосида ўқишлар ташкил этилади;

ҳуқуқшунослик соҳасида илмий тадқиқотлар амалга оширилади;

ҳуқуқшунос кадрларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқилади;

ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик амалга оширилади".


3. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Марказнинг директори ва унинг ўринбосарлари, профессор-ўқитувчиларига олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари, қолган ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгиланади".


4. Қарорнинг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 330-модда