Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2006 й. 118-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2006 й.

N 118




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДА ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

1997 ЙИЛ 21 ИЮЛДАГИ 364-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 17 мартдаги ПФ-3725-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 19 июндаги

118-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар

малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида"

1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорнинг 3-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлари раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судлари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахслар уч ойлик махсус курсларда ўқитиладилар";

учинчи-саккизинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи-тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "гувоҳнома" сўзи "ҳужжат" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Қарорга 2-иловада:

а) 2.1-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судьялари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлари раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судлари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахсларни махсус курсларда ўқитиш";

учинчи-еттинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи-саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 8.2-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлари раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судлари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахслар уч ойлик махсус курсларда ўқитиладилар";

учинчи-олтинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи-еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 232-модда.