Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 24.04.2010 й. 16/2-сон "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.05.2010 й. 2014-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.05.2010 й.

N 2014-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.04.2010 й.

N 16/2


ҚАРОРИ



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 6 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 апрелдаги ПҚ-1317-сон "Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 104-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимчалар


1. 1-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, банк ўз устав капиталини қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантира олмаслиги сабабли, ўз мақомини хусусий тижорат банкига ўзгартиришига йўл қўйилмайди".


2. 25-банд қуйидаги таҳрирдаги бешинчи - еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"2011 йил 1 январдан бошлаб банклар устав капиталларининг энг кам миқдори қуйидаги миқдорларда белгиланади:

банклар учун - 10 млн. евро эквивалентида;

хусусий тижорат банклари учун - 5 млн. евро эквивалентида".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 168-модда.