Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 15.08.2009 й. 23/3-сон "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.10.2009 й. 2014-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2009 й.

N 2014




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.08.2009 й.

N 23/3


ҚАРОРИ



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 18 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 19/7-сон билан тасдиқланган "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида низом" (рўйхат рақами 630, 1999 йил 11 февраль);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 2 апрелда 6/5-сонли баённома билан тасдиқланган "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низом"га 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар" (рўйхат рақами 630-1, 1999 йил 10 июнь);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 29 октябрда 20/10-сонли баённома билан тасдиқланган "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-сон ўзгартириш ва қўшимчалар" (рўйхат рақами 630-2, 1999 йил 22 декабрь);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 24 февралдаги 5/7-сонли "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 630-3, 2001 йил 19 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 6-сон);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 27 декабрдаги 30/18-сонли "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 630-4, 2002 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 1-сон);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 20 апрелдаги 9/18-сонли "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 630-5, 2002 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 9-сон);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 29 мартдаги 6/5-сонли "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 630-6, 2003 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 7-8-сон);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 августдаги 18/3-сонли "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 630-7, 2004 йил 16 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 417-модда);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 19 мартдаги 5/2-сонли "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 630-8, 2005 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 17-18-сон, 133-модда);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 16 июлдаги 15/3-сонли "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 630-9, 2005 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 28-29-сон, 220-модда);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 17 ноябрдаги 31/3-сонли "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 630-10, 2007 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 50-51-сон, 526-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                             Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 41-сон, 447-модда.