Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2012 й. 341-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 7 мартдаги 65-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2012 й.

N 341



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЧАКАНА

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА

"АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ

ТАРҚАТИЛИШИ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИНИ

ЧЕКЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА" 2012 ЙИЛ 7 МАРТДАГИ 65-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўшимча шарт-шароитлар билан таъминлаш мақсадида, "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида" 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 7 мартдаги 65-сон қарорининг 5-бандидаги "кечи билан 2012 йил 5 октябргача" сўзлари "кечи билан 2013 йил 1 апрелгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 48-49-сон, 541-модда