Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 17.11.2011 й. 311-сон "Тиббий огоҳлантиришлар ва огоҳлантирувчи ёзувлар матнини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

БУЙРУҒИ

17.11.2011 й.

N 311




ТИББИЙ ОГОҲЛАНТИРИШЛАР

ВА ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ЁЗУВЛАР

МАТНИНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида” 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сонли Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида


БУЮРАМАН


1. Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида” 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сонли Қонуни ижро учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

- алкоголь идишининг ёрлиғида жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш матни 1-иловага;

- тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш матни 2-иловага;

- тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш матнига талаблар 3-иловага;

- алкоголь маҳсулотлари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар матнлари 4-иловага;

- тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар матнлари 5-иловага;

- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар матнлари 6-иловага;

- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштириладиган плакатларга талаблар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Б. Миразимов ва СЭНББ бошлиғи Л.Н. Туйчиевга:

- Алкоголь идишининг ёрлиғида тиббий огоҳлантириш матнини жойлаштириш учун “Ўзвинпром-холдинг” компаниясига;

- Тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) тиббий огоҳлантириш матнини жойлаштириш учун “Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати” уюшмасига;

- Тиббий огоҳлантиришлар матнларини алкоголь ва тамаки маҳсулотларига тегишли стандарт ва техник регламентларга киритиш учун Ўзстандарт Агентлигига ушбу буйруқнинг нусхаси ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин ва уларнинг ижроси натижалари ўрганилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ўзмединфо" маркази директори М.В. Баймухамедовга ва “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш” газетаси бош муҳаррири ўринбосари И. Соатовага ушбу буйруқни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайти ва “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш” газетасида белгиланган тартибда жойлаштириш вазифаси юклатилсин.


5. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В. Алимов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                                          А.И. Икрамов






Буйруққа

1-ИЛОВА



Алкоголь идишининг ёрлиғида

жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш

МАТНИ


Алкоголь маҳсулотининг ҳар бир идиши ёрлиғида тиббий огоҳлантириш матни Ўзбекистон Республикасининг давлат ва рус тилларида жойлаштирилади:


“Alkogol mahsulotlarini me`yordan ortiq iste`mol qilish inson asab tizimi va ichki a`zolarining og`ir kasalliklariga olib keladi.

Злоупотребление алкогольной продукцией приводит к тяжелым заболеваниям нервной системы и внутренних органов.”


Изоҳ: Тиббий огоҳлантириш матни беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.






Буйруққа

2-ИЛОВА



Тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида)

жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш

МАТНИ


Тамаки маҳсулотининг ҳар бир қутисида (ўровида) тиббий огоҳлантириш матни Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида жойлаштирилади:


1. Қутининг (ўровнинг) олд томони юзасида қуйидаги асосий тиббий огоҳлантиришлардан бири чоп этилиши лозим:


“Chekish insonni o`ldiradi.

Курение убивает человека.” ёки


“Chekish umringizni qisqartiradi.

Курение сокращает жизнь.” ёки


“Chekish siz va atrofingizdagilar sog`lig`i uchun jiddiy zarar yetkazadi.

Курение наносит серьезный вред вашему здоровью и здоровью окружающих.”


2. Қути (ўров) орқа томонининг юзасида қуйидаги қўшимча тиббий огоҳлантиришлардан бири чоп этилиши лозим:


“Chekish o`pka rakiga olib keladi.

Курение вызывает рак лёгких.” ёки


“Homiladorlik paytida chekish farzandingiz sog`ligi uchun zarar.

Курение во время беременности вредит вашему ребенку.” ёки


“Bolalaringizni asrang: ularni tamaki tutunidan nafas olishiga yo`l qo`ymang.

Защитите детей: не заставляйте их дышать табачным дымом.” ёки


“Chekish tamakiga kuchli qaramlikni chaqiradi.

Курение вызывает сильную никотиновую зависимость.”


Юқорида келтирилган тиббий огоҳлантиришлар бир-бири билан мунтазам равишда алмашиниб туриши лозим. Огоҳлантиришлар чакана савдода қўлланиладиган қўшимча шаффоф ўровлардан бошқа ҳар бир қутининг (ўровнинг) энг яхши кўринадиган жойига чоп этилиши лозим.


Изоҳ: Тиббий огоҳлантириш матни беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.







Буйруққа

3-ИЛОВА



Тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида)

жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш матнига

ТАЛАБЛАР


1. Огоҳлантириш матнлари қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:

- матннинг шрифти Helvetica форматида бўлиши лозим;

- матн қора рангда ва оқ фонда чоп этилиши лозим;

- матн кичик ҳарфда ёзилиши лозим. Матннинг биринчи сўзидаги бош ҳарфи ва имло қоидалари талаб қиладиган сўзларда катта ҳарф ишлатиш бундан мустасно;

- огоҳлантириш қутининг (ўровнинг) юқори қиррасига (четига) параллел равишда матн жойлаштириладиган юзанинг марказий қисмига чоп этилиши лозим;

- матн қора рамканинг ичига жойлаштирилиши, шунингдек рамка огоҳлантирувчи матнни тўсиб қўймаслиги лозим. Рамка чизиғининг қалинлиги 3 мм дан кичик ва 4 мм дан катта бўлмаслиги лозим.


2. Матнни алоҳида қутининг (ўровнинг) акциз маркасига жойлаштириш мумкин эмас.


3. Матнни шундай жойлаштириш лозимки, қутини (ўровни) очганда уни олиб ташлаш мумкин бўлмасин. Шунингдек, қутини (ўровни) очганда матн бошқа ёзувлар билан тўсиб қўйилмасин, сурилмасин ёки узилиб қолмасин.






Буйруққа

4-ИЛОВА



Алкоголь маҳсулотлари реализация қилинадиган

жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар

МАТНИ


Алкоголь маҳсулотлари реализация қилинадиган ҳар бир жойда қуйидаги огоҳлантирувчи ёзувлар матни Ўзбекистон Республикасининг давлат ва рус тилларида жойлаштирилади.


1-плакатга жойлаштириладиган огоҳлантирувчи ёзувлар матни:


“Yigirma yoshga to`lmagan shaxslarga alkogol mahsulotlarini sotish taqiqlanadi.

Запрещается продажа алкогольной продукции лицам, не достигшим двадцатилетнего возраста”.


2-плакатга жойлаштириладиган огоҳлантирувчи ёзувлар матни:


“Alkogol mahsulotlarini me`yordan ortiq iste`mol qilish sizning sog`lig`ingizga jiddiy zarar etkazadi.

Злоупотребление алкогольной продукцией наносит серьезный вред вашему здоровью”.


Изоҳ: Огоҳлантирувчи ёзувлар беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.






Буйруққа

5-ИЛОВА



Тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган

жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар

МАТНИ


Тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган ҳар бир жойда қуйидаги огоҳлантирувчи ёзувлар матни Ўзбекистон Республикасининг давлат ва рус тилларида жойлаштирилади.


1-плакатга жойлаштириладиган огоҳлантирувчи ёзувлар матни:


“Yigirma yoshga to`lmagan shaxslarga tamaki mahsulotlarini sotish taqiqlanadi.

Запрещается продажа табачной продукции лицам, не достигшим двадцатилетнего возраста”.


2-плакатга жойлаштириладиган огоҳлантирувчи ёзувлар матни:


“Tamaki mahsulotlarini istemol qilish siz va atrofdagilar sog`lig`i uchun zarar.

Употребление табачной продукции вредит вашему здоровью и здоровью окружающих”.


Изоҳ: Огоҳлантирувчи ёзувлар беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.






Буйруққа

6-ИЛОВА



Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация

қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар

МАТНИ


Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган ҳар бир жойда огоҳлантирувчи ёзувлар матни Ўзбекистон Республикасининг давлат ва рус тилларида жойлаштирилади:


1-плакатга жойлаштириладиган огоҳлантирувчи ёзувлар матни:


“Yigirma yoshga to`lmagan shaxslarga alkogol va tamaki mahsulotlarini sotish taqiqlanadi.

Запрещается продажа алкогольной и табачной продукции лицам, не достигшим двадцатилетнего возраста”.


2-плакатга жойлаштириладиган огоҳлантирувчи ёзувлар матни:


“Alkogol mahsulotlarini me`yordan ortiq iste`mol qilish sizning sog`lig`ingizga jiddiy zarar etkazadi.

Злоупотребление алкогольной продукцией наносит серьезный вред вашему здоровью”.


3-плакатга жойлаштириладиган огоҳлантирувчи ёзувлар матни:


“Tamaki mahsulotlarini istemol q`ilish siz va atrofdagilar sog`lig`i uchun zararli.

Употребление табачной продукции вредит вашему здоровью и здоровью окружающих.”


Изоҳ: Огоҳлантирувчи ёзувлар беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.






Буйруққа

7-ИЛОВА



Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация

қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи

ёзувлар жойлаштириладиган плакатларга

ТАЛАБЛАР


Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштириладиган плакатларга талаблар қуйидагилардан иборат:


1. Плакатнинг формати А3 дан (297 мм х 420 мм) кичик бўлмаслиги лозим.


2. Матннинг шрифти Impact форматида бўлиши лозим.


3. Алкоголь маҳсулотлари реализация қилинадиган жойдаги плакат матни ҳарфларининг бўйи 25 мм, эни 15 мм дан (90 кегль) кичик бўлмаслиги керак.


4. Тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойдаги плакат матни ҳарфларининг бўйи 25 мм, эни 15 мм дан (90 кегль) кичик бўлмаслиги керак.


5. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойдаги:

- 1-плакат матн ҳарфларининг бўйи 25 мм, эни 15 мм дан (90 кегль) кичик бўлмаслиги керак;

- 2-плакат матн ҳарфларининг бўйи 25 мм, эни 15 мм дан (90 кегль) кичик бўлмаслиги керак;

- 3-плакат матн ҳарфларининг бўйи 25 мм, эни 15 мм дан (90 кегль) кичик бўлмаслиги керак.


6. Матн қора рангда ва оқ фонда чоп этилиши лозим.


7. Матн кичик ҳарфда ёзилиши лозим. Матннинг биринчи сўзидаги бош ҳарфи ва имло қоидалари талаб қиладиган сўзларда катта ҳарф ишлатиш бундан мустасно.


8. Плакатлар полдан камида 160 см баландликда, кўринадиган жойга жойлаштирилиши лозим.