Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 02.08.2006 й. 71-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 27 апрелдаги 38-сонли "Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.08.2006 й. 1032-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.08.2006 й.

N 1032-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.08.2006 й.

N 71


БУЙРУҒИ


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

2001 йил 27 апрелдаги 38-сонли "Аҳоли томонидан коммунал

хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани

учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва уй-жой

мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2006 йил 24 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сонли "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг намунавий уставини ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдорлари ўртасидаги намунавий шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 196-модда) асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2001 йил 27 апрелдаги 38-сонли "Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (2001 йил 17 май, рўйхат рақами 1032 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 9-10-сон) иловага асосан ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилсин.



Молия вазири                                                                          Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

2001 йил 27 апрелдаги 38-сонли "Аҳоли томонидан коммунал

хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани

учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва уй-жой

мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига

киритиладиган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги "уй-жой мулкдорлари" сўзларини "хусусий уй-жой мулкдорлари" сўзларига алмаштириш.


2. Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) низомнинг номи ва матндаги барча "уй-жой мулкдорлари" сўзларини "хусусий уй-жой мулкдорлари" сўзларига алмаштириш;


б) 1-банддаги "уй-жой фондидан фойдаланиш ва таъмирлаш хизматлари" сўзларини "умумий мулкни сақлаш мажбурий бадаллари" сўзларига алмаштириш;


в) 3-банднинг учинчи сатр бошидаги "тураржой фондини сақлаш ва таъмирлаш бўйича эксплуатация харажатлари" сўзларини "умумий мулкни сақлаш мажбурий бадаллари" сўзлари билан алмаштириш;


г) 13-банддаги "фойдаланганлик харажатлари ва коммунал хизматлар" сўзларини "умумий мулкни сақлаш бадаллари ва кўрсатиладиган коммунал хизматлар" сўзлари билан алмаштириш;


д) 1-иловада:

матндаги барча "уй-жой мулкдорлари" сўзларини "хусусий уй-жой мулкдорлари" сўзларига алмаштириш;

матндаги барча "УЖМШ" қисқартмасини "ХУЖМШ" қисқартмаси билан алмаштириш;

жадвалнинг 1-устунидаги "фойдаланганлик харажатлари ва коммунал хизматлар" сўзларини "умумий мулкни сақлаш бадаллари ва кўрсатиладиган коммунал хизматлар" сўзлари билан алмаштириш;


е) 2-иловада:

матндаги барча "уй-жой мулкдорлари" сўзларини "хусусий уй-жой мулкдорлари" сўзларига алмаштириш;

матндаги барча "УЖМШ" қисқартмасини "ХУЖМШ" қисқартмаси билан алмаштириш.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва Ўзбекистон "Маҳалла" республика жамғармаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 33-сон, 333-модда.