Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.1991 й. 157-сон "Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш Ўзбекистон давлат уюшмаси ("Ўзбекенгилсаноат") Уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.06.1991 й.
N 157
ЕНГИЛ САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ УЮШМАСИ
("ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ") УСТАВИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 6 майдаги Фармони билан ташкил этилган енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш Ўзбекистон давлат уюшмасининг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Енгил саноат министрлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1969 йил 8 апрелдаги 154-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 4-сон, 34-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 6, 18-модда.