Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.03.2004 й. 1326-сон билан рўйхатга олинган 01.03.2004 й. Марказий банк Бошқарувининг 249-В-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/16-19-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2004 йил 16 мартда 1326-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқаруви ва
Давлат божхона қўмитасининг
2004 йил 1 мартдаги 249-В,
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини
олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 86-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси - “сўм”ни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва республикадан ташқарига олиб чиқиш тартибини белгилайди.
...