Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2004 й. 86-сон "Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.2004 й.

N 86



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

НАҚД МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИНИ ОЛИБ КИРИШ

ВА ОЛИБ ЧИҚИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишга доир операциялар ўтказилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2004 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний шахслар-резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси - сўмни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва республикадан ташқарига олиб чиқишга Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмайдиган суммада рухсат берилади.

Нақд миллий валютани юқорида кўрсатилган суммадан ортиқча олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси билан йўл қўйилади.


2. Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси юридик шахслар-резидентлар ва норезидентлар томонидан олиб кирилиши ва олиб чиқилишига йўл қўйилмайдиган тартиб ўрнатилсин, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси бўлган тақдирда ваколатли банклар бундан мустасно.


3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатли банклар томонидан олиб кирилиши ва олиб чиқилишида божхона тўловлари ундирилмайди, божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг                                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 8-сон, 96-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 2-сон, 14-модда.