Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.03.1998 й. ПФ-1979-сон "Жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани олиб келиши ва олиб чиқиб кетишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.03.1998 й.

N ПФ-1979



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ НАҚД

ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ ОЛИБ КЕЛИШИ

ВА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада нақд хорижий валюта муомаласининг амалдаги тартибини такомиллаштириш ва ташқи алоқаларни ривожлантириш учун қулай шароит яратиш мақсадида:


1. 1998 йил 1 апрелдан бошлаб республикадан ташқарига нақд хорижий валюта олиб чиқиб кетишнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

- резидентларга - 2000 АҚШ долларига тенг миқдорда;

- норезидентларга - божхонага тақдим этилган декларацияга мувофиқ республикага келтирилган валюта миқдорида.

Кўрсатилган миқдордан ортиқча нақд хорижий валютани олиб кетишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки хорижий валюта билан операцияларни ўтказишга асосий лицензияси бўлган ваколатли банкларнинг рухсати билан йўл қўйилади.

2. Жисмоний шахслар  Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларига 1998 йил 1 апрелдан бошлаб белгиланган тартибда божхона декларацияларини тўлдириш шарти билан нақд хорижий валютани республикага эркин олиб келишига рухсат этилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий валюта билан операция ўтказишга асосий лицензияси бўлган ваколатли банкларига жисмоний шахсларга ҳисоб рақамлари ва омонатга қўйилган нақд хорижий валютасини олган тақдирда, шунингдек, хизмат сафари харажатлари учун республикадан хорижий валютани олиб кетиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларни беришга рухсат этилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан биргаликда авиация транспортида республика ҳудуди орқали ўтадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун божхона декларациясига мувофиқ, қўшимча ҳужжат ва маълумотномалар талаб қилмай, божхона хужжатларини расмийлаштириш ҳамда нақд хорижий валютани олиб келиш ва олиб кетиш устидан назоратнинг соддалаштирилган тартибини ўрнатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 24 октябрдаги "Республикада нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш чоралари тўғрисида"ги Фармонининг 3-банди бекор қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги амалдаги идоравий меъёрий ҳужжат ва йўриқномаларни уч кун муддатда ушбу Фармон талабларига мувофиқлаштирсин.


8. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Ў. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов