Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш Тартиби (ЎзР ВМ 31.10.1996 й. 376-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 октябрдаги

376-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари

орқали жисмоний шахслар томонидан нақд

хорижий валютани олиб кириш ва

олиб чиқиб кетиш

ТАРТИБИ


Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш чоралари тўғрисида" 1996 йил 24 октябрдаги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини белгилайди, шунингдек улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини бузишга нисбатан қўлланиладиган чораларни назарда тутади.

Ушбу тартиб дипломатик дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.



1. НАҚД ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ ОЛИБ КИРИШ


1.1. Жисмоний шахслар  Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда чекланмаган миқдорда нақд хорижий валюта олиб киришга рухсат этилади.


1.2. Олиб кириладиган нақд хорижий валюта унга декларация тўлдириш ҳамда божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.

Декларация тўлдириш йўловчи божхона декларациясида олиб кириладиган валюта суммаси тўғрисида ёзма равишда баён қилиш билан амалга оширилади. Декларация икки нусхада тўлдирилади.

Хорижий валютанинг нақдлиги текширилганидан сўнг божхона декларацияси белгиланган тартибда божхона органи ходими томонидан тасдиқланади.


1.3. Нақд хорижий валюта божхона органи ходими томонидан тасдиқланган божхона декларациясининг бир нусхаси берилган ҳолда ўтказилади. Декларациянинг иккинчи нусхаси божхона органида қолади.

1.5. Таклиф этувчи томон Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар  Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг Ўзбекистон Республикасига келишига таклифни расмийлаштиришда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигига таклиф этиладиган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилган ва уларда бу қонун бузилишлари учун белгиланган жарималарни тўлаш учун маблағлар бўлмаган тақдирда у улар учун барча моддий жавобгарликни зиммасига олиши тўғрисида ёзма кафолатли мажбуриятни тақдим этади.



2. НАҚД ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ

ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШ


2.1. Республикадан чиқиб кетиш чорида жисмоний шахсларЎзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари божхона органига улар томонидан олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валюта декларация қилинган божхона декларациясини тақдим этадилар.

2.2. Республика ташқарисига нақд эркин алмаштириладиган валютани эркин олиб чиқиб кетиш Ўзбекистон Республикаси резидентларига 2000 АҚШ долларига тенг миқдорда сумма доирасида, норезидентларига эса божхона декларациялари (кириш божхона декларацияси)га мувофиқ олиб кирилган валюта доирасида рухсат этилади. Кўрсатилган суммадан ортиқ нақд валютани олиб чиқиб кетишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун бош лицензияга эга бўлган ваколатли банкларнинг рухсати билан йўл қўйилади.


3. ЯКУНЛОВЧИ НИЗОМ

3.2. Жисмоний шахс  Ўзбекистон Республикаси норезиденти божхона органларининг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари, устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.