Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2011 й. 152-сон "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2011 й.

N 152



МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРНИНГ ОЛИБ

ЧИҚИЛИШИ ВА ОЛИБ КИРИЛИШИ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР

ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сонли қарори билан тасдиқланган 2011-2015 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 210-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 5-сон, 44-модда