Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.1999 й. 131-сон "Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.1999 й.

N 131



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРНИНГ ОЛИБ

ЧИҚИЛИШИ ВА ОЛИБ КИРИЛИШИ

МАСАЛАЛАРИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон халқлари маданий меросининг сақланишини таъминлаш, маданий бойликларнинг қонунга хилоф равишда олиб чиқилиши ва олиб кирилишидан муҳофаза қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда музейларда ва бошқа муассасаларда сақланаётган маданий бойликларни уч ой муддатда хатловдан ўтказсин ва маданий мерос ашёлари ҳамда объектларини давлат муҳофаза рўйхатлари ва реестрларини қайта тасдиқлаш юзасидан таклифлар киритсин.

Белгилансинки, давлат муҳофаза рўйхатлари ва реестрлари аниқлангунга ва қайта тасдиқлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси халқлари маданий меросининг қимматли объектлари ёки маданий бойликлари ҳисобланган тарихий, бадиий, илмий ёки бошқа маданий бойликлар аҳамиятига молик кўчар ашёлар ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги маданий мулк, шунингдек маълум даражада маданий бойлик аҳамиятига молик ашёлар ва коллекциялар, улар яратилган вақти ҳамда жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг буюртманомаларига кўра аэропортларда, вокзалларда ва контейнерларни жўнатиш жойларида маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш учун тегишли хоналар ажратсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги идоравий меъёрий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 3-сон, 15-модда