Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.1998 й. ПФ-2160-сон "Истеъмол товарларининг айрим турларини олиб келиш ва олиб чиқиб кетишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.12.1998 й.

N ПФ-2160



ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИНГ

АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА ОЛИБ

ЧИҚИБ КЕТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика истеъмол бозорида мувозанат сақланишини ва унинг барқарор тўлдирилишини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, шунингдек, товарларнинг айрим турларини қонунга хилоф равишда олиб кетилишининг олдини олиш мақсадида:

2. "Ўздавстандарт", Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси келтирилаётган истеъмол товарлари сифати устидан қаттиқ назорат ўрнатиб, уларга тегишли сертификатлар ва рухсатномалар ўз вақтида берилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги экспорт қилиш тақиқлаб қўйилган товарларни қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетиш ҳолларига чек қўйиш юзасидан қатъий чоралар кўрсин.

Белгилаб қўйилсинки, экспорт қилиш тақиқланган товарларни юридик ва жисмоний шахслар (резидентлар ва норезидентлар) қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетиш ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахслар амалдаги қонунларга мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.


4. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси божхона хизматининг кўчма божхона постлари сонини кўпайтириб, қўшни давлатлар билан чегаралардаги дала йўллари ва айланма йўллар орқали товарларни қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетиш устидан назоратни кучайтирсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда истеъмол товарларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетганлик, шунингдек, импорт қилинадиган товарларни сотишнинг белгилаб қўйилган тартибини бузганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин;

амалдаги қонунчиликни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


6. Экспорт қилиш тақиқланган товарларни қонунга хилоф равишда олиб кетиш ҳолларига чек қўйишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўмаклашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситаларини жалб этиб, аҳоли орасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рагбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 5-илова матнидаги "сионизм" сўзи чиқариб ташлансин.


8. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон  Республикаси Президенти                                     И. Каримов