Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/20-52-сон, Молия вазирлигининг 89-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-37-сон "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларнинг олиб келиниши мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 25.08.2008 й. Қарори (АВ томонидан 03.09.2008 й. 1147-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.09.2008 й.

N 1147-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

25.08.2008 й.

N 01-02/20-52


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.08.2008 й.

N 89


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.08.2008 й.

N 2008-37


ҚАРОРИ



Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон

Республикаси божхона чегараси орқали товарларнинг

олиб келиниши мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


(2008 йил 13 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6 ва 7-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 425-сонли "Истеъмол товарлари импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2002 йил 1 июнда 02/8-15, 01-03/32 ва 2002-53-сонли қарори билан тасдиқланган "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларнинг олиб келиниши мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг (2002 йил 4 июнь, рўйхат рақами 1147 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 11-12-сон) 6-банди учинчи хатбошисидаги "50" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 357-модда.