Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хорижлик автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, у ерда бўлиши, транзити ва ундан чиқиб кетиши тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан рўйхатга олинган 13.04.1999 й. N 701, тасдиқланган Давлат божхона қўмитаси 16.03.1999 й. N 02/12-49, келишилган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги 05.03.1999 й.)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.04.1999 й.

N 701

ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

16.03.1999 й.

N 02/12-49

КЕЛИШИЛГАН

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА

ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ

05.03.1999 й.

"ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ

ТРАНСПОРТИ" ДАВЛАТ

АКЦИЯДОРЛИК КОРПОРАЦИЯСИ

                      


Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Хорижлик автоташувчиларнинг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши,

у ерда бўлиши, транзити ва ундан чиқиб

кетиши тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу йўриқнома хорижлик автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, шу ерда бўлиши, транзити ва чиқишини тартибга солиш,  уларнинг тегишли йиғимлар, божлар ва бошқа тўловларни тўлашини, йўл, маиший ва сервис хизмати тизимларини йўлга қўйиш, хорижлик автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон, 1995 йил 5 апрелдаги 121-сон, 1996 йил 25 декабрдаги 457-сон, 1997 йил 29 сентябрдаги 455-сон, 1997 йил 5 декабрдаги 540-сон қарорларига ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига риоя этишлари устидан назоратни кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.



1. УШБУ ЙЎРИҚНОМАДА ИШЛАТИЛАДИГАН

ТЕРМИНЛАР:


- чегара назорат-ўтказиш пункти (НЎП) - паспорт назоратини амалга оширувчи чегара органлари;


- НЎПнинг текшириш гуруҳи - божхона органи билан ўзаро ҳамкорликда назоратни амалга оширадиган чегара қўшинлари таркибидан ташкил топган махсус ажратилган наряд;


- шартли чиқариш - белгиланган чеклашлар, талаблар ёки шартларга риоя этиш тўғрисида шахсларнинг мажбуриятлари билан уйғунлашган ҳолда товарлар ва транспорт воситаларини чиқариш;


- товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахслар - товарлар ва транспорт воситаларининг эгалари, уларни сотиб олувчилар, уларга эга бўлган ёки ўз номидан Божхона кодексида кўзда тутилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ етарли даражада бошқа сифатларда чиқадиган шахслар;


- халқаро, хорижий ташкилотлар ва ваколатхоналарнинг буюмлари - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар, улар ҳузуридаги хорижий давлатларнинг ваколатхоналари расмий равишда фойдаланиши учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган буюмлар;


- товарлар - ҳар қандай кўчар мулк, шу жумладан, валюта ва валюта бойликлари, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, транспорт воситалари, Божхона кодексининг 7-моддаси, 4-бандида кўрсатиб ўтилган транспорт воситаларидан ташқари, интеллектуал мулк объектлари, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларнинг натижалари, олди-сотди ва алмашув объектлари;


- транспорт воситалари - йўловчилар ва товарларни, шу жумладан, контейнерлар ва бошқа транспорт ускуналарини ташишда фойдаланиладиган воситалар;


...