Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2000 й. 293-сон "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2000 й.

N 293



ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП

МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ ОРҚАЛИ ОЛИБ КИРИШ,

ОЛИБ ЧИҚИШ ВА ТРАНЗИТ ТАРЗИДА

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатлари 2-5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисидаги Низом 2000 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш илгари берилган сертификатларга мувофиқ фақат 2001 йил 1 январгача амалга оширилиши мумкин;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш)га сертификатлар ва транзит тарзида ўтказишга рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилади;

гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссияси Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатларига зарур ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эгадир.


4. Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссияси гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни республика ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар эса тасарруфидаги ташкилотлар, муассасалар, корхоналар ва бошқа юридик шахслар томонидан мазкур тартибга риоя этилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


5. Вазирликлар ва идоралар ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) 2-5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 7, 44-модда.