Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/20-2-сон, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 4-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 09.01.2013 й. Қарори (АВ томонидан 16.01.2013 й. 526-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.01.2013 й.

N 526-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

09.01.2013 й.

N 01-02/20-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

09.01.2013 й.

N 4-мҳ


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси божхона

чегараси орқали радиоэлектрон воситалар

ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш

тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 сентябрдаги 271-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 38-сон, 436-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлигининг 1998 йил 29 октябрдаги 01-8/2504, 05/20-889-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартибига (рўйхат рақами 526, 1998 йил 9 ноябрь) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари

давлат қўмитаси раиси

Х. Мирзахидов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 январь, 3-сон, 34-модда