Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/20-1-сон, Молия вазирлигининг 13-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 3-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 17-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-4-сон "Юридик шахслар томонидан технология хом ашёси, бутловчи узеллар ва буюмлар сифатида импорт қилинаётган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини олиб кирилаётганлиги ҳақида сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 12.02.2013 й. Қарори (АВ томонидан 14.02.2013 й. 1176-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2013 й.

N 1176-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

12.02.2013 й.

N 01-02/20-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.02.2013 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.02.2013 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.02.2013 й.

N 17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.02.2013 й.

N 2013-4


ҚАРОРИ



"Юридик шахслар томонидан технология хом ашёси,

бутловчи узеллар ва буюмлар сифатида импорт қилинаётган

ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг олиб кирилаётганлиги

ҳақида сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 187-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 19 сентябрдаги 01-02/20-36, 107, БА-01/12-3857, 2-5-6/79, 2002-76-сон "Юридик шахслар томонидан технология хом ашёси, бутловчи узеллар ва буюмлар сифатида импорт қилинаётган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг олиб кирилаётганлиги ҳақида сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор (рўйхат рақами 1176, 2002 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 17-18-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Молия вазири

Р. Азимов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестиция ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 февраль, 7-сон, 93-модда