Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-39-сон, Марказий банк Бошқарувининг 35/1-сон "Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 20.12.2012 й. Қарори (АВ томонидан 21.12.2012 й. 1283-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.12.2012 й.
N 1283-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 20.12.2012 й. N 01-02/19-39 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 20.12.2012 й. N 35/1 |
ҚАРОРИ
"Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш
тартиби тўғрисида"ги қарорни ўз кучини
йўқотган деб топиш ҳақида
(2013 йил 1 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 20 октябрдаги 01-02/19-42 ва 241-В-сон "Импорт шартномаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1283, 2003 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 19-20-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси
|
З. Дусанов |
Марказий банк Бошқаруви раиси |
Ф. Муллажонов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 594-модда