Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт вазирлигининг 30-сон, Марказий банк Бошқарувининг 250-В-сон, Молия вазирлигининг 60-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 6-сон "Марказлаштирилган молиялаш манбалари ҳисобидан объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини амалга оширишда пудрат қурилиш ташкилотларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 04.05.2004 й. Қарори (АВ томонидан 19.05.2004 й. 1358-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2004 й.

N 1358

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.05.2004 й.

N 30


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

04.05.2004 й.

N 250-В


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.05.2004 й.

N 60


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА

ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

04.05.2004 й.

N 6


ҚАРОРИ



Марказлаштирилган молиялаш манбалари ҳисобидан

объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини

амалга оширишда пудрат қурилиш ташкилотларини

тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 29 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 395-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 февралдаги 1-сонли мажлиси баёнининг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Марказлаштирилган молиялаш манбалари ҳисобидан объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини амалга оширишда пудрат қурилиш ташкилотларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Иқтисодиёт вазири

Р. Азимов

Марказий банки Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

М. Нурмуратов

Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитаси раиси

      

А. Тохтаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 20-сон, 240-модда.