Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 31.12.2013 й. 120-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқнинг баъзи бандларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.01.2014 й. 2101-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2014 й.

N 2101-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

31.12.2013 й.

N 120


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг

ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар

режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқнинг баъзи

бандларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-594-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 2 апрелдаги 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2101, 2010 йил 26 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 17-сон, 135-модда) 1 ва 2-бандларининг амал қилиши 2016 йил 1 январгача бўлган муддатга тўхтатилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                              Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 январь, 2-сон, 31-модда