Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 39-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-34-сон, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 01/06-15/01-сон, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг ГС 05/02-84-сон "Тугатилаётган иқтисодий ночор қурилиш ташкилотларининг қурилиш техникаси, транспорт воситалари ва кичик механизация воситалари, шунингдек мол-мулкини реализация қилиш натижасида келиб тушган маблағларни уларнинг бюджетга солиқ тўловлари бўйича қарзларини қоплаш ҳисобига "Қурилиш-лизинг" лизинг компаниясига бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 12.04.2005 й. Қарори (АВ томонидан 28.05.2005 й. 1476-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.05.2005 й.

N 1476

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.04.2005 й.

N 39


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.04.2005 й.

N 2005-34


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.04.2005 й.

N 01/06-15/01

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР

ИШЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.04.2005 й.

N ГС 05/02-84

ҚАРОРИ



Тугатилаётган иқтисодий ночор қурилиш

ташкилотларининг қурилиш техникаси, транспорт

воситалари ва кичик механизация воситалари, шунингдек

мол-мулкини реализация қилиш натижасида келиб тушган

маблағларни уларнинг бюджетга солиқ тўловлари бўйича

қарзларини қоплаш ҳисобига "Қурилиш-лизинг" лизинг

компаниясига бериш тартиби тўғрисида низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 7 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23 октябрдаги "Капитал қурилишда ижара ва лизинг хизматлари тизимини жорий этиш тўғрисида"ги 462-сонли қарорининг 4 ва 5-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Тугатилаётган иқтисодий ночор қурилиш ташкилотларининг қурилиш техникаси, транспорт воситалари ва кичик механизация воситалари, шунингдек мол-мулкини реализация қилиш натижасида келиб тушган маблағларни уларнинг бюджетга солиқ тўловлари бўйича қарзларини қоплаш ҳисобига "Қурилиш-лизинг" лизинг компаниясига бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин;


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кундан сўнг кучга киради.

Молия вазири

С. Раҳимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат мулки қўмитаси раиси

М. Асқаров

Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги

Иқтисодий ночор корхоналар

ишлари қўмитаси раиси

Г. Саидова

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 22-сон, 161-модда.