Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари ва ташкилотларининг уларнинг контрагентлари билан қарзларини ўзаро солиштириш Тартиби (ЎзР ВМ 29.11.1999 й. 514-сон Қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 29 ноябрдаги

514-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг

компанияси, Энергетика ва электрлаштириш

вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари ва ташкилотларининг

уларнинг контрагентлари билан қарзларини ўзаро солиштириш

ТАРТИБИ


"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари ва ташкилотларининг уларнинг контрагентлари билан бюджетга тўловлар ва иш ҳақи, етказиб берилган моддий-техника 1 ресурслари ҳамда ишлаб чиқариш тусидаги хизматлар бўйича 7 ўзаро қарзларининг ҳақиқий миқдорини аниқлаш мақсадида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари 1999 йил 1 декабрдаги ҳолатига кўра ўзаро солиштирилади.

Ахборотларни тўплаш ва тақдим этиш тижорат банкларининг Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармаларига ҳамда Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларига юкланади. Хўжалик юритувчи субъектлар ва тижорат банклари филиаллари раҳбарлари солиштиришнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши учун жавоб берадилар. Бунда асосий эътибор фермер (деҳқон) хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида солиштириш далолатномаларининг мавжудлигига қаратилади.

Қарзларни ўзаро солиштириш ва далолатномалар тузишни жадаллаштириш учун "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари ва ташкилотларига ҳамда уларнинг контрагентларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари муассасаларга зарур тайёргарлик ишларини амалга ошириш тавсия қилинади.


1. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бўлинмаларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари муассасалари, жойлардаги солиқ ва статистика органлари томонидан солиштириш тартибини тушунтириш мақсадида, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерларига йўл-йўриқлар берилади. Бунда шу нарса тушунтириб берилиши керакки, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўгрисидаги маълумотлар ҳисобрақамлар (45, 60, 61, 62, 63, 64, 76, 78-ҳисобрақамлари) бўйича, баланс соддалаштириб юритилганда эса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1998 йил 23 апрелдаги 15-02-06/93-сон низомига мувофиқ, деҳқон ва фермер хўжаликлари учун фақат 76-ҳисобрақами бўйича тўлдирилади. Юқорида қайд этилган ҳисобрақамлар бўйича сальдо (қолдиқлар) фақат ёйилган кўринишда акс эттирилади, маълумотларнинг жамланган шаклда берилишига йўл қўйилмайди. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўгрисидаги маълумотлар, солиштириш далолатномалари 1999 йил 1 декабрдаги ҳолатига кўра иловага* мувофиқ шакл бўйича тўлдирилади.


2. Солиштириш жадвали тузилади, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари ва ташкилотларининг уларнинг контрагентлари билан бюджетга тўловлар ва иш ҳақи бўйича, моддий-техника ресурслари ҳамда ишлаб чиқариш тусидаги хизматлар учун ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзларини банкларда солиштиришнинг аниқ куни ва вақти белгиланади.


3. Белгиланган кунда корхона раҳбарлари банк ва минтақавий солиқ органлари ходимлари билан биргаликда бошлангич ҳужжатлар (ордер журналлари, фактура ҳисобрақамларини рўйхатдан ўтказиш дафтари, тегишли йигма ведомостлар) асосида дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан бюджетга ва иш ҳақи бўйича қарзларни солиштирадилар.


4. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг ҳар бир корхонаси ва ташкилоти, қишлоқ хўжалиги корхонаси, деҳқон, фермер хўжалиги бўйича ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзлар солиштирилгач, қиёслаш далолатномалари тузилгач қатъий белгиланган шакл бўйича маълумотлар тўлдирилади. Маълумотларни банк, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бўлинмалари раҳбарлари ҳамда уларнинг контрагентлари имзолайдилар.

Манфаатдор томонлар вакиллари томонидан имзоланган солиштириш далолатномалари ва маълумотларнинг нусхалари хизмат кўрсатувчи банкда қолади.


5. Тижорат банки бўлими бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, шу жумладан бюджет ва иш ҳақига доир қарзлар ўзаро узил-кесил солиштириб чиқилгандан кейин банк бўйича маълумотлар жамланади.

Маълумотлар ушбу Тартибга иловага мувофиқ шаклга қатъий мувофиқ ҳолда тўлдирилади, Маълумотларда қуйидаги реквизитлар кўрсатилган бўлиши керак: банкнинг номи, унинг қаерга бўйсуниши, туман, вилоят, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича умумий якунлар битта сатрда.


6. Банк раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган маълумотлар ва тушунтириш хати тижорат банкининг вилоят бошқармасига жўнатилади. Тушунтириш хатида банк бўлимида "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг нечта корхонаси ва ташкилотига ҳамда уларнинг контрагентларига, шу жумладан деҳқон ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатилиши, шу жумладан дебиторлик -кредиторлик қарзларини солиштиришда улардан нечтаси иштирок этгани, нечта солиштириш иштирокчиси келмаганлиги ва шу кабилар кўрсатилиши зарур.


7. Тижорат банклари Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари банкларнинг туман бўлимлари маълумотларининг тўгри тузилганлигини текширадилар, ахборотларни таҳлил қиладилар, туманлар бўйича жадвалларни умумлаштирадилар ва тушунтириш хати билан Марказий банкнинг минтақавий бошқармаларига ҳамда тижорат банклари республика идораларига жўнатадилар.


8. Тижорат банкларининг Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари жойларга борган ҳолда, маълумотлар ва тушунтириш хатларининг тўгри тузилганлигини, солиштириш маълумотлари ва далолатномаларининг мавжудлигини танлаб текширадилар.


9. Хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг республика муассасалари, вилоятлар ва туманлар бўйича солиштириш натижаларини жамлайдилар, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда таҳлил қиладилар ҳамда 2000 йил 1 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жўнатадилар.


10. Марказий банкнинг Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари олинган ахборотни таҳлил қиладилар, тижорат банклари ва туманлар бўйича жадвалларни жамлайдилар ҳамда тушунтириш хати билан 2000 йил 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жўнатадилар.



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.