Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 92-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 84-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2014-39-сон, Марказий банк Бошқарувининг 257-В-2-сон, Давлат статистика қўмитасининг 6-мб-сон “Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 31.12.2014 й. Қарори (АВ томонидан 12.01.2015 й. 1411-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.01.2015 й.

N 1411-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2014 й.

N 92


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2014 й.

N 84


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.12.2014 й.

N 2014-39


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.12.2014 й.

N 257-В-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

31.12.2014 й.

N 6-мб


ҚАРОРИ



Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 18-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 98, 41, 2004-57, 257-В, 8-сон қарори (рўйхат рақами 1411, 2004 йил 17 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 419-модда) билан тасдиқланган Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнининг 18-банди "в" кичик бандидаги "ценные бумаги" деган сўзлар "инвестиции" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Давлат статистика қўмитаси раиси

Б. Тураев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 январь, 2-сон, 22-модда