Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.11.2007 й. ПҚ-725-сон "Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2007 й.

N ПҚ-725



ҲОСИЛДОРЛИГИ ПАСТ БЎЛГАН

ЕРЛАРДА  ДАВЛАТ  ЭҲТИЁЖЛАРИ  УЧУН

ҚИШЛОҚ  ХЎЖАЛИГИ  МАҲСУЛОТЛАРИ

ЕТИШТИРУВЧИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Фермер хўжаликларини барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга самарали ва амалий давлат мададини кўрсатиш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назар да тутган ҳолда ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида низом ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

ҳосилдорлиги паст бўлган ерларни белгилашнинг аниқ мезонлари ва механизми;

ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш тартиби;

ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан амалий назорат тизими.


3. 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли асосда лизингга бериш муддати 7 йилдан 10 йилгача узайтирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар, тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 45-сон, 453-модда