Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2000 й. 235-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш муддатлари ва чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 15 июлдаги 300-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.06.2000 й.
N 235
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУН-
ЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МУДДАТЛАРИ
ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 1998
ЙИЛ 15 ИЮЛДАГИ 300-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддасига ва "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
21-банднинг учинчи хат бошидаги "туман ҳокимлигида" сўзларидан кейин "ер ресурслари бўйича туман хизматида" сўзлари қўшилсин;
22-банддаги "туман бош (катта) ер тузувчиси", "туман бош (катта) ер тузувчисида" сўзлари тегишли равишда "ер ресурслари бўйича туман хизмати вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;
22 ва 23-бандлардаги "туман бош (катта) ер тузувчисида" сўзлари "ер ресурслари бўйича туман хизматида" сўзлари билан алмаштирилсин;
Ер участкасини узоқ муддатли ижарага беришнинг намунавий шартномаси 19-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Мазкур Шартнома тўрт нусхада тузилган бўлиб, улардан бири туман ҳокимлигида, иккинчиси ер ресурслари бўйича туман хизматида, учинчиси - фермер хўжалигида, тўртинчиси - ерларида фермер хўжалиги тузилган қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да сақланади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов