Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 25.06.2013 й. 126-сон "Тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.07.2013 й. 1949-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.07.2013 й.

N 1949-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

25.06.2013 й.

N 126


БУЙРУҒИ



Тракторлар, ўзиюрар шассилар,

трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш

машиналарини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан

ўтказиш, давлат рақами белгиларини бериш ва уларни

алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақидаги буйруқни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2009 йил 30 мартдаги 53-сон "Тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1949, 2009 йил 28 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 231-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ва "Ўзагромашсервис" уюшмаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                                З. Рузиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 июль, 27-сон, 355-модда