Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.1998 й. 84-сон "Қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатиш тизимида маъмурий-бошқарув ходимлари сонини қисқартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.1998 й.

N 84



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ-ТЕХНИКА ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИДА МАЪМУРИЙ-БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ

СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси тизимининг бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатиш соҳасига ноишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг шу йил 1 мартдан бошлаб:

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси xодимларининг чекланган сонини 134 нафар этиб белгилаб (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), қўмита марказий аппарати маъмурий-бошқарув ходимлари сонини 25 фоизга қисқартириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин. Аппарат тузилмасига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин;

"Агромашсервис" вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) акциядорлик бирлашмалари маъмурий бошқарув ходимлари сонини 20 фоизга;

"МТП" давлат-акциядорлик жамиятлари маъмурий бошқарув ходимлари сонини 15 фоизга қисқартириш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. "Агромашсервис" акциядорлик бирлашмаларининг ва "МТП" давлат акциядорлик жамиятларининг намунавий тузилмаларига 2 ва 3-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 мартдаги 152-сон қарорига 1а-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминот тузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов)га:

маъмурий-бошқарув ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қисқартирилишини таъминлаш ва кўмитанинг кўрсатиб ўтилган бўлинмалари штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

1998 йил 15 апрелгача барча таркибий бўлинмаларда маъмурий-бошқарув аппарати xодимларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш;

таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида, Олий хўжалик судининг ўқув марказида, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Бозор муносабатлари ўқув-консалтинг марказида курсларда бозор иқтисодиёти шароитларида хўжалик юритиш принциплари ва усулларига ўқитилишини ташкил этиш топширилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов